UFC Антонина Шевченконинг чехиялик спортчи Люси Пудиловага қарши курашини «кечанинг энг яхши жанги» деб атади. Спортчиларнинг иккичи ҳам мусобақа учун 50 минг доллар олишади. Мусобақа 3-августдан 4-августга ўтар кечаси АҚШнинг Ньюарк шаҳрида ўтди.
💰 50Gs 💰@ToyoTires #UFCNewark pic.twitter.com/AwHol8jsr4
— UFC (@ufc) August 4, 2019
Шевченко рақибини иккинчи раундда мағлуб этди — унинг рақиби ҳушини йўқота бошлаганда мусобақа тўхтатилган. Бу Шевченконинг UFC турниридаги иккинчи ғалабаси.
Антонина Шевченко 57 кг вазнгача спортчиларнинг ТОП-15ига киради. Унинг кичик синглиси Валентина Шевченко — айни тоифада UFC версияси бўйича курашнинг аралаш тури бўйича чемпиони.
Опа-сингил Шевченколарнинг каттаси UFCга нисбатан яқинда келган. У аввалроқ бир неча бор тай бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган.
UFC ёки мутлоқ жанг чемпионати (Ultimate Fight Championship) — бу аралаш қоидалар бўйича курашлар ўтказувчи спорт ташкилоти — MMA (Mixed Martial Arts).