30-июлдаги кўрсатувда Қирғизистоннинг қулатилган президентни Курманбек Бакиевни ижобий томондан кўрсатишиб, бу ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиларини ғазаблантирган. Сюжет бир вақтда икки телеканалда, NurTV ва NewTVда чиқиб, Бакиевнинг 70 йиллигига бағишланган. Қирғизистон собиқ президенти 30 йилга қамоқ жазосига сиртдан кесилган.
Бакиев ҳақидаги сюжетни NurTV ва NewTV телеканалларининг эфирида берилаётгани бўйича маълумот 30-июль куни тунда ижтимоий тармоқларда пайдо бўла бошлаган. Икки канал ҳам таҳминан қочқин президентнинг тарафдорлари билан боғлиқ.
Ижтимоий тармоқлардаги видеонинг парчаларидан сюжет Бакиевлар оиласининг оилавий ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади деб хулоса чиқарса бўлади. Масалан, сюжет қаҳрамонларидан бири қулатилган президентнинг фарзанди Максим Бакиевни Максим эмас, Манас деб аташни истаганларини айтади.
Сюжетни эфирдан кўрган қирғизистонликларнинг айтишича, кўрсатувда Бакиев «яхши ишлаган» қа Қирғизистонда уни «яхши кўриб, хурмат қилишади» деб айтилиб, у ижобий томондан кўрсатилган.
Бакиев ўзи 2010 йили бўлган апрель революциясининг натижасида Қирғизистондан қочиб кетган. Мазкур тўнтаришда 80дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Ҳукумат алмашгандан кейин собиқ президентни 2010 йилнинг 7 апрелидаги ўнлаган митингчиларнинг ўлими учун 30 йилга озодликдан ажратиш ҳукми чиқарилган.
Бакиевлар ҳақидаги сюжетга МҲДҚ ҳам реакция билдирган. Махсус хизмат сюжетнинг муаллифлари «ўзларининг қилган иш-харакатлари ва унинг оқибатлари қанчалик жиддий эканини тўлиқ тушунишмайди» деб ҳисоблайди.
«МҲДҚ рекламаларнинг ва теледастурларнинг муаллифларига жамиятда зўриқиш пайдо қилувчи иш-харакатларга йўл қўймаслигини огоҳлантиради», — деб билдиришди давлат қўмитасидан.
Бироқ, Медиа Полиси Институтидан бу вазиятда президент ҳақида фильмнинг кўрсатилишига махсус хизмат эмас, журналистлар эътибор қаратиши керак деб ҳисоблашади.
Экспертларга ҳам нима учун МҲДҚ ОАВга, уларнинг бундай реакцияси учун нима сабаб бўлганига илова бермасдан огоҳлантириш бергани тушунарсиз.
NewTV: сюжетда «сиёсат йўқ»
NewTV ходимларидан бири телеканал ўз бу сюжетни тайёрламаганини, фақатгина уни эфирида кўрсатганини «Клооп»га билдирди. Унинг айтишича, ходимларнинг аксарияти сентябргача меҳнат таътилида бўлишади ва ҳеч нарсага изоҳ бера олмайди — Nur TV компаниясининг ўзи ҳам шундай жавоб берди, уларни ходимларининг кўпчилиги меҳнат таътилида юрганини айтиб.
NewTVнинг директори Нурлан Шакиев сюжетни Бакиевнинг синфдошлари тасвирга олишганини билдирган. У кўрсатувда «ҳеч қандай сиёсат йўқ» деб ҳисоблайди.
«Бу фақатгина Бакиевнинг болалик даври, ўқувчилик кунлари, синфдошлари билан муомаласи ҳақидаги фильм. [...] Турли тақдирлар бўлади-да, биз уларни томошабинларга намойиш этиш учун ҳуқуқимиз чекланган эмас. Бу ерда биз, кимнингдир манфаатини ҳимоя қилайлик, жамиятга ғавғо солайлик деган фикримиз бўлмаган. Бизнинг телеканал ҳусусий бўлгани учун ҳеч кимни қўлламаймиз», — деб билдирган Шакиев.
Шакиев ўзи 2006-2009 йиллари Бакиевнинг командасида ишлаган. У Бакиевнинг девонида матбуот ходими хизматига келиб, собиқ президентнинг қулатилишига қадар бир йил аввал унинг ижтимоий масалаларда маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
Шакиев 2009 йили жамоатчилик «ЭЛТР» телеканалини бошқара бошлаган, аммо революциядан кейин у мазкур хизматдан олинган. Ҳукумат алмашгандан кейин, аниқроғи 2010-2011 йиллари, Шакиев Қирғизистоннинг маданият вазири бўлган.
Nur TVнинг етакчиси Канибек Темиров «Бакиев тўғрисида каналдан лавҳани кўрсатилишига алоқаси йўқлигини» билдирди. У қочқин президент тўғрисидаги сюжетни хали тўлиғича кўрмаганини қўшимча қилди.
«Лавҳани каналдан тижорий асосда кўрсатишган, канал эса ҳусусий ва контент бўйича ўзи қарор қабул қилади. Лавҳани кўрсатиш қарорини тижорий бўлим қабул қилган», — деди Темиров.
Nur TV каналанининг асосчиларидан бири бўлиб Казибек Ташиев ҳисобланади — у парламентнинг экс-депутати Камчибек Ташиевнинг укаси.
Бунга қадар қочиб кетган президент Бакиевнинг қариндошлари собиқ президент ва унинг оила аъзолари ҳақида ҳужжатли фильмни намойиш қилишга тайёрлашаётганини билдиришган. Фильм 2019 йилнинг август ойида чиқиши керак эди. Лавҳада Бакиевнинг ҳаёти кўрсатилиб, танқидларга жавоб беришни ваъда қилишган.
Ижтимоий тармоқнинг реакцияси
Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари кўпроқ фильмга салбий реакция билдиришди — бир қисми бу кўрсатувни «Бакиевнинг Қирғизистонга қайтиб келишига» ва уни реабилитациялашга «шароит» яратиш қатори қабул қилишган.
Бошқалари эса Атамбаевнинг ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков Бакиевларни Қирғизистонга олиб келишни истайди деб айтган сўзлари рост экан деб ёзишмоқда. Ҳозир икки президент, собиқ сафдошлар низолашишмоқда.
как бы не хотелось это признавать, но придется: а Алешка то оказался прав насчет Соке, когда говорил, что это тот же Бакиев вид сбоку. и он еще притащит эту семейку обратно в КР. Все к тому идет 😏
— Mahinur (@_Niyazova) July 31, 2019
Фойдаланувчилар Бакиевларни сюжетда ижобий томондан кўрсатиб, собиқ президентни эса «экс-президент» (таҳ. — Курманбек Бакиев Беларусга қочгандан кейин бу мақомдан ажратилган) деб аташганидан аччиқланишган.
Что blyad' вообще происходит? pic.twitter.com/YP6u8VQ2M3
— Шавкат Тургаев (@Devu6kinMakar) July 30, 2019
Қўлланувчиларнинг орасида Бакиевнинг тарафдорлари ҳам топилди. Масалан, Аскат Тейитни постининг тагида қулатилган президент ҳақида ижобий комментарийлар кўп бўлган: «Агар Қурманбек Бакиев ўлкани ҳозиргача бошқариб турганда, Қирғизистон дунё юзидаги энг ривожланган мамлакалардан бири бўлар эди».
Парламентнинг депутати Элвира Сурабалдиева твиттерида «бундан кейин ўғрилар ва қотилларни реабилитациялаш харакатларига йўл қўймаслик учун» телеканалнинг иккисини ҳам ёпиб юборишни таклиф қилди.
Телеканал надо закрыть, во избежание дальнейших попыток реабилитации убийц и воров. 😡 https://t.co/EutUIP2S3s
— Эльвира Сурабалдиева (@ElviraSur) July 31, 2019
NewTV: «Ихлас» билан алоқаси
NewTV телеканали 2017-йилдан бошлаб ишлай бошлаган. Уни брендининг ортида «2 канал» МЧЖи туради — у аввал «Башат» деган Ўшдаги телевизион компанияси бўлган.
Адлия вазирлигининг базасидаги компания ҳақидаги маълумотга кўра, ҳозирда асосчиси деб Уланбек Исмайилов кўрсатилган. Аммо қайта рўйхатга олунгунга қадар, 2017 йилдан бошлаб Исмаиловнинг ўрнига «Мекеним Кыргызстан» партиясининг асосчиларидан бири Жаниш Маткасимов асосчи бўлган.
Ўз навбатида «Мекеним Кыргызстан»ни бир неча сиёсий жанжалларга аралашган «Ихлас» қурулиш компанияси билан алоқадорлиги айтилмоқда.
NewTVнинг юридик манзили икки бор ўзгарган ва у икки марта ҳам «Ихлас» билан боғлиқ бўлган. 2017 йили телеканал тузилгандан кейин дарҳол компания Бакаев 132 манзили бўйича рўйхатдан ўтган, бу манзил бўйича «Ихлас»нинг турар жой мажмуаларидан бири жойлашган.
Ҳозир эса NewTVнинг манзили — Бишкекдаги Малдибаев кўчаси 54. Бу манзил бўйича «Ихлас»нинг қурулиш объектларидан бири жойлашган.
«Ихлас» қурулиш компанияси ҳақида «Клооп»нинг 2017-йилдаги президентлик сайловидаги махинациялар бўйича суриштирувида ҳам айтилган. Унда мазкур компаниянинг икки ходими Учкунбек Ташбаев ва Денис Поважний сотиб олинган овозларни ҳисоблаш тизими жойлашган samara.kg сайтини бошқаришган.
Шунингдек «Ихлас»ни божхона хизмати раҳбарининг ўринбосари Райимбек Матраимовнинг оиласи билан ҳам боғлашади. Аммо Матраимовлар бу алоқани инкор қилишади — бу ҳақда парламентнинг депутати Искендер Матраимов билдирган.
Биров алоқа бор — Искендер Матраимовнинг рафиқаси Минавар Жумаева «Ош плаза» компаниясининг эгаси — «Ихлас» лойиҳасининг аталиши ҳам шундай. Чинара Матраимова эса турар жой қурилаётган участкага эгалик қилади.
Ҳаммуаллиф: Айдай Эркебаева
Муҳаррир: Элдияр Арикбаев