«Путин — агрессор» деган плакатлар учун қўлга олинган фаолларга қарши тергов тўхтатилди

558
Фаоллар Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси олдида

Нурлан Каримшаков ва Гулзана Имаевага қарши тергов 26-июлда тўхтатилган. Бу ҳақда уларнинг адвокати Замир Жоошев билдирди.

Унинг айтишича, терговчилар психологик-линвистика ва лингвистик экспертизанинг хулосалари бўйича уларнинг харакатларидан жиноят таркибини топишмаган.

Каримшаков ва Имаева «Миллатлараро ёки ирқий низо қўзиш» моддалари бўйича айбланишиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинмоқчи бўлинган.

Улар 2019 йили мартда «Путин — агрессор» ва «Путиннинг Иссиқкўлдаги торпедаларига йўқ йўқ» деган плакатлар билан Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси олдига пикетга чиқишгандан кейин суриштирув фигурантларига айланишган. Митингдан кейин уларни милиция ушлаб кетган.

Бу Россия президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга бўлган сафарига бир кун қолганда бўлган.