«Атамбаевнинг иши қонун доирасида хал қилиниши керак»: Жээнбеков собиқ президентга қарши айбларга изоҳ берди

415
Атамбаев ва Жээнбеков. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков 31-июлда Чуй вилоятидаги Панфилов туманининг турғунлари билан учрашиб, ўзининг собиқ сафдоши Алмазбек Атамбаевна қарши қўйилган айбларга изоҳ берди.

«Ким бўлишидан қатъий назар — собиқ президентми, амалдорми, харбий хизматчими ёки оддий ходимми — қонун барчага бирдек бўлиб, ҳар биримиз унга бош эгишимиз керак. Шундагина мамлакат ривожланади. Атамбаевнинг иши ҳам Қирғизистон қонунларининг доирасида хал қилиниши лозим», — деб билдирди Жээнбеков.

У Атамбаевнинг ИИВга сўроққа чақирилишини «қонуний меъёр» деб атади.

Бу  Жээнбековнинг, депутатлар Алмазбек Атамбаевни даҳлсизликдан, экс-президент деган мақомдан ҳамда бошқа имтиёзлардан ажратгандан кейин собиқ ўлка раҳбарига алоқадор вазиятга нисбатан илк очиқ фикри бўлиб қолди.  Ўшанда Атамбаев Жээнбековни қонунсизликда айблаган.

ИИВ Атамбаев даҳлсизликдан ажратилгандан кейин кўп ўтмай уни сўроққа чақира бошлаган, аммо собиқ президент тергов билан учрашувга уч марта ҳам бормай қўйган. Шунингдек Атамбаев Сооронбай Жээнбековни ҳукуматининг легитимлилигини тан олмаслигини билдирган.

Атамбаевни экс-президентлик мақомидан ажратиш унинг Жээнбеков билан 2018 йили мартда бошланган аразлашувнинг оқибати бўлиб қолган. Ўша вақтда Атамбаев вориси коррупция билан самарасиз курашаётганини айтиб, сиёсатга қайтаётганини билдирган.

Шундан кейин Атамбаевни тарафдорларининг аксарияти коррупцияда айбланиб, қамалишган. УЛарнинг орасида экс-премьер-министр Сапар Исаков, шунингдек Бишкекнинг собиқ мэрлари Албек Ибраимов ва Кубаничбек Кулматов бор.