Шаҳар кенгашининг депутатлари «Газпром»нинг мактабини компаниянинг бошқарувига ўтказиб беришди

409
Янги мактабни «Газпром» ўзи қурган. Сурат: Идирис Исаков / RFE / RL

31-июлда Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлари мактабни  «Газпром»га ўтказиб беришни бир овоз билан қўллашди. Улар бу масалани ҳал қилиш учун навбатдан ташқари сессияга йиғилишди.

«Республика-Ата Журт» фракциясининг депутати Канатбек Музуралиев мактабдаги ўринларнинг  30% билим бериш жойи «Газпром»нинг бошқарувига ўтказиб берилган тақдирда ҳам муниципал бўлиб қолавериши керак деб қатъий билдирди.

Бироқ, овоз бериш натижалари бўйича, депутатлар мактабдаги ўринларнинг 25%гина муниципал бўлади деган қарор чиқаришди. Мактабга Қирғиз ССРининг биринчи котиби Турдакун Усубалиевнинг номи берилди.

Шунингдек, шаҳар кенгашининг бир вакилини овозга ҳуқуқли қилиб мактабнинг ғамхўрлик кенгашига қўшиш қарори қабул олинди. Ғамхўрлик кенгашининг қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

«Газпром»нинг мактаби

Россиянинг «Газпром» энергетика компанияси Бишкекдаги Аали Токомбаев кўчасида 960 ўринли мактаб қурган. Айрим маълумотларга кўра, қурулиш ишларига 20 млн долларга яқин маблағ сарфланган.

Дастлаб «Газпром» билан Бишкекнинг ҳукумати мактаб муниципал, бинонинг ўзи эса мэрия қарамоғида бўлади деб режаоа қилишган. Аммо мактаб қурилаётганда мэрия уни молиялаштира олмаслигини билдирган. Ўшанда «Газпром» шаҳар ҳукуматига мактабни уларга 20 йиллик муддатга ўтказиб беришни таклиф қилган.

«Газпром Кыргызстан»нинг маълумотига кўра, мактабни фойдаланишнинг бир йиллик ҳаражати 200 млн сомга яқин маблағни ташкил қилса, Бишкек мэрияси ўзининг муниципал мактабларига йилига 35-40 млн сомгина ажратади.

Аввалроқ «Газпром»нинг вакиллари ўқишнинг бир ойлик баҳоси 22 минг сомга яқин маблағ бўлишини айтишган. Шу билан бирга ўринларнинг 25 фоизини бепул қилишни ваъда қилган: 20 фоиз имконияти чекланган ва кам таъминланган оилалардаги болалар учун ажратиб берилса, қолган беш фоизи — олимпиада ғолиблари ҳамда бошқа иқтидорли мактаб ўқувчилари учун берилади.

Ҳаммуаллиф: Айсимбат Токоева