Маълумот янгиланиб туради
Фавқулотда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизматидан билдирилишича, Ўш шаҳриинг Ак-Тилек кичик туманидаги Petroleum ёқилғи қуйиш шаҳобчасидаги бензовоздан чиққан ёнғин соат 23:09да чекловга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра ёнғиндан жабрланганлар йўқ.
Ёнғин ҳақидаги маълумот ФҲВга соат 22:23да тушган. Тилсиз ёвни ўчиришга вазирликдан олти бўлим жалб қилинган.
Воқеа бўлган ердан олинган видео лавҳага қараганда, шаҳобчага яқин ерда ресторан ва турар жойлар ҳам ўрин олган.
Бу шаҳардаги ёқилғи қуйиш жойидан чиқаётган биринчи ёнғин эмас. Март ойида Қурманжан Датқа кичик туманидаги «Октан сервис» шаҳобчаси портлаган. Унда бир киши жабрланиб, касалхонага етказилган.