Қочиб кетмасин деб саккиз ёшли қизнинг қўлини боғлаб қўйишган — милиция уни болалар марказига жойлаштирди

411

Чуй ВИИБнинг матбуот хизмати хабар қилишича, милиционерлар қўли боғланган қизни 26-июль куни Таш-Добо қишлоғида келишолмайдиган оилаларнинг орасида ўтказилаётган рейд мобайнида топишган.

Қизнинг бувиси ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларида боланинг онаси Бишкекка ишлагани кетганича алоқага чиқмай қолганини, отаси эса саккиз йил аввал вафот этганини айтиб берган.

«Набирам уйдан қочиб кетади, ҳеч кимни эшитмайди. Шунга [буви] яна бир набирасига иккинчисини боғлаб қўйишни топширган», — деб билдиради ВИИБнинг матбуот хизмати.

Милиционерлар қизни ярим йилга Бишкекнинг болаларни ҳимоя қилиш марказига жойлаштиришган.

Қариндошларининг ёки танишларининг васийлигига қолдирилган болалар оила зравонлигининг қурбонига айланишади ё турли талофатлар боис ҳалок бўлишади. Мамлакат аҳолисининг деярлик 13% ортиғи чет ўлкада меҳнат қилади, муҳожирларнинг жўнатган маблағлари эса Қирғизистоннинг ЯИМининг учдан бирини ташкил қилади.

Ҳозирда ҳукумат Қирғизистонда қанча бола ота-онасиз яшашга мажбур эканини билмайди. Ижтимоий ривожлантириш вазирлиги онаси ҳам, отаси ҳам чет ўлкага кетган болаларнинг сони 72 минг деган рақамни келтирмоқда. Аммо ЮНИСЕФ бундай болаларнинг сони 199 минг деб ҳисоблайди. Ота-онасининг бири миграцияда юрган болалар сони бундан ҳам кўп — 299 минг бола.