«Икки дўстнинг ўртасида интрига пайдо қилиб» — Атамбаевнинг ўғли отаси ва ҳозирги президентнинг ўртасидаги тортишув сабаблари ҳақида

380

 

 

View this post on Instagram

 

Атам менен сүйлөшпөгөн эки жыл. ⠀ Акыркы күндөрү мага карата жазылган билдирүүлөрдү окусам: "Атаңа бийликте турганда айтпайт белең!" - деген сөздөр болууда. ⠀ Мен бир чындыкты айткым келет. Үй-бүлөмдүн, атамдын жакындарынын духу жетпей турганда, мен атама айтчумун: ⠀ -"Сиздин шопуруңуз, жансакчыңыз, балашкаларыңыз, Сиз мамлекетибизге жасаган жакшы иштерге көлөкө түшүрүп жатат!"-деп. Ушул сөздөрдүн кесепетинен, мына эки жылдын ичинде атам экөөбүз бир жолу эле көрүштүк! ⠀ Керек болсо эки достун ортосуна интрига жаратып, азыркы абалга алып келгендер дагы ушулар! ⠀ Калыстык деген баардык жакта болуш керек жана бардыгына бирдей калыстык айтылышы керек!

A post shared by Атамбаев Сейтек Алмазбекович (@seitek_atambaev) on

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Сейтек Атамбаев инстаграм саҳифасида ўзининг отаси билан бўлган муомаласи, бундан ташқари, отасининг президент Сооронбай Жээнбеков билан аразлашувининг сабаблари ҳақида ёзиб чиқди.

Сейтек Атамбаевнинг айтишича, у отасига аввалда ҳам муваффақиятларини атрофидагилар йўққа чиқариб қўйишмоқда деб айтган.

«Сизнинг ҳайдовчингиз, тансоқчингиз, бошқаларингиз сиз давлатимизга қилган яхши ишларга соя туширмоқда!» — деб ёзди Сейтек Атамбаев. Ҳайдовчи деб у Атамбаевнинг собиқ ҳайдовчиси ва маслаҳатчиси Икрамжан Илмияновни назарда тутаётган бўлиши мумкин.

Турли муддатда Атамбаевнинг тансоқчиси бўлиб камида уч киши ишлаган. Масалан, финполнинг собиқ раҳбари Болот Суйумбаев — у Атамбаев давлат раҳбари бўлиб турганда МҲДҚнинг раҳбар ўринбосари Дамир Мусакеев ҳам Атамбаевнинг тансоқчиси бўлган.

Шунингдек, 2005 йили Атамбаев президент бўлмай туриб унинг тансоқчиси Эркин Мамбеталиев бўлган — уни криминал авторитет Риспек Акматбаев билан боғлашган.

Сейтек Атамбаевнинг айтишича, аввалги икки дўстнинг аразлашувига ҳам отасининг атрофидагилар айбдор.

«Керак бўлса икки дўстнинг ўртасида интрига яратиб, ҳозирги вазиятга олиб келганлар ҳам шулар!» — деб ёзди у.

Алмазбек Атамбаев Сооронбай Жээнбековни дўсти деб ҳисоблаб юришини бир неча марта таъкидлаб ўтган. У президент бўлиб турганда сайловда президентликка номзод Омурбек Бабановни қаттиқ танқид қилиб, ўз одами қатори Жээнбековни қўллаган.

Аввалги ва ҳозирги президентларнинг ўртасидаги алоқа Жээнбеков ўлка раҳбарлиги хизматига киришгандан кейин ярим йилнинг ичида бузилган. Натижада бу ўлканинг энг нуфузли партиясининг парчаланишига ҳамда Алмазбек Атамбаевни даҳлсизликдан ва экс-президент мақомидан ажрашига олиб келган.