Атамбаев ҳаммага қарши. Унинг президентлик вақтидаги фикрлари ҳозир қандай ўзгарган?

523
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев. Сурат: atambaev.kg

Алмазбек Атамбаев Қирғизистони олти йил бошқарди. Ўз бошқаруви вақтида собиқ президент турли сабаблар билан ўзига ёқмаганларни бир талай танқидга олган — сиёсатчиларни, журналистларни, ҳуқуқ ҳимоячиларни.

Атамбаев 2018 йили вориси Сооронбай Жээнбеков билан уришиб кетган. Натижада бир вақтларда кучли бўлиб турган ўлканинг ҚСДП партияси парчаланиб, депутатлар Атамбаевни  экс-президентлик мақомидан ажратишиб, шундан кейин у ИИВга сўроққа чақирила бошлаган.

«Клооп» Атамбаевнинг қўлида ҳокимият турган вақтда айтганларини тўплаб, уларни ҳозирда айтаётган сўзлари билан солиштириб кўрди. Бу ўзгаришлар Атамбаевнинг қайсидир бир яқин тарафдори бўлган ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков билан бўлаётган очиқ келишмовчилиги ортидан бўлмоқда.

Атамбаев журналистларга қарши

Атамбаев президент мақомидаги ўзининг охирги матбуот анжумани вақтида. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Унинг журналистларга бўлган муомаласи аяхши деб айтиш қийин. Атамбаев ОАВЛарда ишлаганларни «тезак» деб атаб, шунингдек, уларнинг материалларини ҳамда мақолаларини ўқиётганда «тезакни босиб олгандай» бўлишини айтган.

Атамбаевнинг 2017 йил июнь ойида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашуви вақтида айтганлари:

«Биласизларми, нимагадир сиёсатчилар ва журналистлар орасида, кечирасизлару, жуда кўп бўқ бор. Бу ўлка учун ёмон. [...] Етти йилнинг ичида қанча асаб ва қонни ичишди, мамлакат муаммолари эмас, сиёсатчилар билан ўзларини журналист деб атаб юришган одамларнинг орасидаги ифлослик», — деб билдирган у.

Яна Атамбаев «Азаттык» ва «Заноза» нашрларига, жумладан журналистлар Дина Маслова, Нарин Айип ва ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакуповага қарши кўплаган миллионлик даъволар қўйган. Шундай бўлсада у охир-оқибат ўзининг уларга қўйган даъволаридан воз кечган. Аммо бу даъволар ҳукумат тарафидан ОАВга нисбатан босимнинг энг кўринарли мисолларидан бири бўлиб қолган.

2018 йил, ноябрь ойи. Атамбаев ОАВларга қарши даъволар ва журналистлар ҳақида

«Президент сифатида журналистларга нотўғри қилгандурман. Чунки ҳозир қарасам, ҳақиқатни ёзганларнинг оғзини ёпишга қурол қилиб олишди. Аммо ўша вақтда "Азаттык", "Заноза" кўплаб миш-мишларни тарқатган.  Мен "Азаттык", "Заноза", Жакипова бўйича даъводан воз кечдим. Балки нотўғри қилгандирман. Мен ҳиссиётга берилмаслигим керак эди», — деб билдирган Атамбаев.

2018 йилнинг декабрида Атамбаевнинг маслаҳатчиси ва ўз администрациясининг собиқ раҳбари Фарид Ниязов билдирганидек, собиқ президентнинг ОАВларга бўлган даъволарида «плюслардан кўри минуслар кўп бўлган».

Шунингдек, собиқ президень журналист Махинур Ниязовадан шахсан ўзи кечирим сўраган. Унинг айтишича, у ундан «қўполлик қилиб, матбуот анжуманига киргизмай қўйгани» учун кечирим сўраган. Ниязованинг айтишича, Атамбаев «қўпол гапи» билан хафа қилиб қўйган бошқа журналистлардан ҳам кечирим сўрайман деб ваъда қилган.

Атамбаев ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши

Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

2016 йилнинг май ойида Атамбаев Қирғизистоннинг кўп фарзандли оналарига мукофот бериш тадбирини ўтказган. Йиғилган халқнинг олдида президент одатдагидек нутқ сўзлаган. Аммо у ўз сўзида ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова ва Толокан Исмаиловани тилга олиб, уларни «сотқинлан» деб атаган.

2016 йил, май ойи. Атамбаевнинг кўп болалик оналарни мукофотлаш тадбиридаги иқтибоси

«Унда кимлар [муҳолфат форумида] бўлмади дейсиз? [Бекболот] Талгарбеков бош бўлган ақаевчилар ҳам, Калматов етаклаган бакиевчилар ҳам, “Ислом давлати”га берилган тарафдори Нурлан Мотуев ҳам, ўзларининг хорижий грантларини оқлаётгн бизнинг “НПОшниклар” Толойкан Исмаилова ва Азиза Абдирасулова ҳам бўлишди», — деган у.

Исмаилова ва Абдирасулова Атамбаевни ёлғон айтгани учун судга беришган, аммо суд инстанцияларнинг ҳаммаси унга қарши даъволарнинг барини қаровсиз қолдиришга қарор қилган.

Атамбаев Жээнбеков билан уришиб кетгандан кейин Азиза Абдирасулова ҳақида бошқача гап айтган — ҳуқуқ ҳимоячининг ўзи эса ҳукумат Атамбаевга босим кўрсата бошлагани сабаб уни очиқ қўллай бошлаган.

2019 йил, апрель ойи. Атамбаевнинг Абдирусулова ҳақида фикри

«Азиза Абдирасуловага рахмат. Мендан айб ўтган бўлса кечириб қўйсин. Шундай одамлардан миннатдорман», — деб айтган Атамбаев.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Атамбаевга миннатдорчилик билдириб, «унга адоват сақламаслигини» билдирган.

Атамбаев Текебаевга қарши

Омурбек Текебаев ва Алмазбек Атамбаев. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Сиёсатчилар Атамбаев 2016 йили Конституцияга тузатишларни илгари суриб чиққунга қадар тарафдор бўлишган. Тузатишларни Омурбек Текебаев танқид қилган. Текебаев Атамбаевга импичмент кўрсатиш учун барча асослар бор эканини айтиб чиққанига қарамай у бу жараённи охирига етказишга улгурмай қолган.

У россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан бир млн доллар олган деб абйланиб, унга қарши жиноят иши қўзғалган. Текебаев унга давлатга қарашли «Мегаком» операторига эришишни таъминлаб беришни ваъда қилган деб айбланган. 2017 йили суд Текебаевни айбдор деб топиб, уни 8 йилга озодликдан маҳрум қилган.

2017 йил, февраль ойи. Собиқ президентни Текебаевнинг жиноий ишига нисбатан реакцияси

«Бу ерда ҳеч қандай сиёсатни кўрганим йўқ. Бу репрессия эмас, бу қип-қизил порахўрлик ва товламачилик. Гувоҳлар кўп бўлган [...] Яна бир марта айтаман, ўғрининг ўрни қамоқда, ким бўлса ҳам», — деган у.

Атамбаев Жээнбеков билан уришиб қолгандан кейин Текебаев ҳақида бошқача гапира бошлаган.

2019 йил, июль ойи. Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги тарафдорлари олдида айтган сўзлари

«[Пора олиш бўйича] факт бўлган, исботландими ё йўқми, мен Текебаевнинг жиноят иши бўйича мураккаб масалага туриб беришим керак эди. Чунки парламентда Текебаев кабилар жуда керак эканлиги кўриниб турибди. Суд бўйича факт исботланган. Аммо у жазосини аллақачон ўтаб бўлган», — деб айтган Атамбаев.

Текебаев ўз навбатида Атамбаевга дастлаб премьер-министр, шундан кейин президент бўлишга имконият берганини ўзининг «энг катта сиёсий хатоси» деб ҳисоблайди.

Атамбаев Бабановга қарши

Омурбек Бабанов Алмазбек Атамбаев билан саломлашмоқда. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Омурбек Бабанов 2017 йилдаги президентлик сайловида атамбаевчи талабгор Сооронбай Жээнбековнинг бош рақиби бўлган.

Атамбаев ўзининг халқ олдидаги нутқларининг вақтида Бабановни бир неча бор қозоқ ҳукуматининг «қўл боласи» деб атаган — охиргиси ўзининг президентлик кампанияси вақтида Нурсултан Назарбаев билан учрашган.

2017 йил, ноябрь ойи. Атамбаевнинг давлат мукофотларини топшириш вақтида айтганлари

«агарда мен ўшанда индамасам [...] балки бизни ҳозир рўйхатдаги олтинчи рақамла "шестерка" бошқараётган бўлиши мумкин эди», — деган Атамбаев.

Бабанов президентлик сайловидаютқазганини тан олиб, кейинчалик Қирғизистондан чиқиб кетиб, шундан кейин унга қарши жиноят иши қўзғалган. У ватанига қайтиб келишини бир неча марта айтгани биоан қайтиб келгани йўқ.

Атамбаев Жээнбеков билан уришиб кетгандан кейин Бабановнинг жиноий тақибга олиниши бўйича бошқача гапирган.

2019 йил, июль ойи. Атамбаев Қўй-Тошда журналистлар билан учрашувда

«Бу  ишнинг бари ўйлаб топилганини доим айтардим. Бу бўлмаган нарса. Қирғизистонда ҳозир шармандали ҳолат бўлмоқда. Бабанов аллақачон қайтиб келиши керак эди, очиқ айтганда, қўрқмасдан. Хафагарчиликсиз», — деган Атамбаев.

Атамбаев Жээнбековга қарши

Атамбаев Жээнбековнинг инаугурацияси вақтида. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Собиқ президент Сооронбай Жээнбековни 20 йилдан ортиқ вақтдан бери танишини бир неча марта айтган. Жээнбековнинг инаугурацияси вақтида Атамбаев уни дўстим деб атаган, Жээнбеков эса унга жавобан «Қирғизистон қаҳрамони» унвонини топширган.

2017 йил, ноябрь ойи. Атамбаевнинг президентлик ваколатларини Жээнбековга ўтказиб бериш тадбири вақтида айтганлари

«Мен халқ ва худо олдида адолатли бўлишга харакат қилдим. Мен Қирғизистоннинг келажагига ишонаман. Биз ҳеч қачон ортга қайтмаймиз, энди фақатгина олдига. Мен Сооронбай Шарипович ҳақиқатгўй ва адолатли ишлашига ишонаман», — деб айтган у.

Бироқ ундан кейин аввалги ва ҳозирги президентлар ўртасида низо чиққан  — Атамбаевга унинг ворисини антикоррупция чоралари ёқмай қолган бўлса, Жээнбековга ўзига қарши айтилган танқид ёқмай қолган.

Бу низо ҚСДП фракциясининг парчаланишига, шу билан бирга Атамбаевнинг президентликдан кетгандан кейин эга бўлиб қолган барча имтиёзлардан ажралишига олиб келган. Муҳолифатда бўлиб қолган Атамбаев Жээнбековни ва унинг бошқарувини бир қатор танқидга олиб, у ҳақда «энг яқин дўсти» қатори сўз айтмай қўйган.

2017 йилл, июнь ойи. Атамбаев Қўй-Тошда ўз тарафдорлари билан учрашув вақтида

«Пайғамбарнинг сўзи бор: “Мен ҳам одамман — хато қиламан”. Мен пайғамбар эмасман-да. Менинг атрофимдаги дўстларимни қарамайсизларми. Энг яқин дўстим Сооронбай Жээнбеков эди [...] Мен буни аввалдан айтганман, тан олмайман деб.Чунки легитимлилигида катта бир масала бор-да», — деб айтган Атамбаев.

Ҳаммуаллиф: Айдай Иргебаева