Чегарадаги жанжал: Жабрланганларга 5 минг сомдан берилди

503

Баткен вилоятининг матбуот хизматидан хабар қилинишича, қирғиз-тожик чегарасида низо чиққан вақтда жабрланганларга 5 минг сомдан тўлаб берилди. Бу пуллар Баткен вилоятининг мухтор вакилининг резерв фондидан ажратилган.

Касалхонада ҳозир ҳам 16 киши ётибди — уларнинг аҳволи «барқарор» сифатида баҳоланмоқда. Жами тиббий ёрдам сўраб 341 киши мурожаат қилган.

Оқ-Сой қишлоғининг турғунлари ва Тожикистоннинг Ворух анклави яшовчиларининг ўртасидаги чегара низоси 22-июлда содир бўлган.Қирғиз ҳукуматига кўра, 17 киши жабрланган, уларнинг ичидан айримлари ўқ тегиб ярадор бўлишган. Тожик томон бир киши ҳалок бўлиб, ўн киши жабрланганини билдирган.

Низо ортидан икки ўлканинг президентлари Сооронбай Жээнбеков ва Эмомали Рахмон учрашишган. Натижада чегарага яқин ҳудудларда харбийлар сони кўпайтирилган.

Бундан ташқари, ҳукумат чегарага яқин қишлоқларда инфраструктура ва ижтимоий объектларни қуришни режалаштирмоқда. Августда ёнғинга қарши ва қутқарув хизматларининг қурилиши тугатилиб, турғунлар янги тез ёрдам хизматининг автомобили билан таъминланиши керак.