Жээнбеков: Баткен вилоятининг чегара ҳудудидаги вазият менинг шахсий назоратимда туради

505
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков 26-июлда Баткен вилоятининг чегарага яқин Оқ-Сой қишлоғининг турғунлари билан учрашиб, ҳудуддаги вазият унинг «шахсий назоратида» турганини билдирди.

«Сизларнинг ҳавфсизлигинглар ва ўлканинг манфаатлари биринчи планда бўлади. Ҳозирги вақтда барча чегара масалаларини хал қилиш бўйича ишларни фаол амалга оширмоқдамиз», — деб айтди давлат раҳбари.

Жээнбеков ваъда қилганидек, «август ойида» чегарага яқин жойлашган қишлоқларда ёнғин ва қутқарув хизматларини жойлаштириш учун бинолар қурилади, маҳаллий аҳоли тез ёрдамнинг янги автомашинаси билан таъминланади. Бундан ташқари, тоза сув билан таъминлаш учун янги насос станцияси ҳамда бир неча мактабнинг қурулиши бошланишини ваъда қилди.

«Ижтимоий муаммолар ҳал бўлади. Энг муҳими сизларни провокацияларга алданмасликка чақираман. Куч органларининг ходимлари билан ҳамоҳанг харакат қилинглар. Халқимиў қадимдан кенг феъл, меҳмондўст халқ. Биз қўшни давлат билан яхши алоқани сақлашга, мустаҳкамлашга интилишимиз керак. Ҳар қандай низо зараргина олиб келади», — деди Жээнбеков.

Шунингдек у халқни «сабрли бўлишга» чақирди. Жээнбеков Оқ-Сой яшовчилари билан учрашгандан кейин Тожикистоннинг президенти Эмомали Рахмон билан сўзлашувлар олиб бориш учун Исфара шаҳрига жўнади.

Чегарадаги низо

Икки президентнинг учрашуви қирғиз Оқ-Сой қишлоғи билан Тожикистоннинг Ворух анклави турғунлари ўртасида чегарадаги низо ортидан бўлмоқда.

Чегарага яқин ҳудуддаги жанжал 22-июль куни бошланган. Қирғиз ҳукуматининг охирги маълумоти бўйича, жанжал сабаб 17 қирғизистонлик ярадор бўлиб, айримларига ўқ теккан. Тожик томон бир киўи ҳалок бўлганини ва ўн киши жабрлангани ҳақида билдирган.

Қирғизистоннинг чегара хизмати ҳудуддаги вазиятни 25-июлга келиб «нисбатан барқарор» деб баҳолаган. Чегарачилар кучайтирилган тартибда хизмат ўташмоқда. Маҳаллий аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.