Дизайнер Никита Тарасенко МҲДҚга сўроққа чақирилди

474

Тарасенко Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МҲДҚ) сўроғига 26-июлда соат 10:00га келиши керак. У «Клооп»нинг журналистига МҲДҚга чақирилиш сабабини билмаслигини айтди. «Чақирув қоғозида мени гувоҳ қатори чақиришаётгани ёзилган», — деб қўшимча қилди у.

24.kgнинг маълумоти бўйича, дизайнер махсус хизматнинг сўроғига «худудлараро низо қўзитиш» бўйича чақирилган.

Тарасенко аввалроқ ўзининг фейсбук саҳифасида «Ўшдаги уюшган жиноий гуруҳ» ҳақида коллаж эълон қилган — суратга таҳминан президент Сооронбай Жээнбеков ва унинг укаси ҳамда парламент депутати Асилбек Жээнбеков туширилиб, уларнинг ўртасига Божхона хизматининг раҳбар ўринбосари Райимбек Матаримовни жойлаштирган.

«“Ўшликлар” оддий фуқароларни бир қатор тўнашлар сабаб танилишган. Терговчиларнинг фикрича, уларнинг ҳисобида камида ўмарилган 700 млн доллар бор», — деб ёзган Тарасенко.

Дизайнер коллажга парламентнинг ҳозирги спикери Дастан Жумабековни, парламентнинг собиқ раиси Акматбек Келдибековни ва шунингдек депутат Искендер Матраимов билан унинг укаси Руслан Матраимовни қўшган.

«Мени охирги постим учун чақиришди деб ўйламайман, аммо балки шу учундир. [МҲДҚда] нимадир тайёрлашяпти», — деди дизайнер.

Финпол 24-июлда маълум қилишича, Райимбек Матраимовга алоқадор компаниялар 24 млн сомлик солиқни яширишган. Бу Матраимовнинг мулкини ярим йилдан ортиқ вақтга чўзилган текширувдан кейин маълум бўлган.