Санкт-Петербург: Қирғизистон фуқароси ЛГБТ  фаолининг ўлимида гумонланмоқда

407
Елена Григорьева апрелда бўлиб ўтган норозилик акциясида

Россиянинг Тергов комитети 25-июлда Қирғизистон фуқароси қўлга олингани ҳақида билдирди. Уни ўзи  Санкт-Петербургда фаолият юртиб келган ЛГБТ фаоли Елена Григорьевани ўлдиришда гумонланмоқда.

Терговчилар гумондорнинг исм-фамилиясини ошкор қилмаган, аммо унинг туғилган йилини кўрсатишган — 1981. Тергов тарафидан Григорьеванинг ўлими маиший сабабдан бўлган деган «далиллар олинган».

«Гумондор 20-июлдан 21га ўтар кечаси маст аҳволда маиший сабабдан тасодифан чиққан жанжал боис, аввал таниш бўлган жабрланувчига камида 8 марта унинг елка тарафига ва юзига пичоқ сайган», — деб айтилади Тергов комитетининг пресс-релизида.

Тергов фаразига кўра, Григорьева «асоциал турмуш тарзини тутиниб, гумондорнинг компаниясида ҳам бир неч бор спиртли ичимликларни ичиб юрган».

Тергов комитети қўшимча қилишича, гумондор шахс бошқа бир кишига куч ишлатиш ва тўнашда ҳам айбланмоқда.

Елена Григорьева Санкт-Петербургда 21-июлга ўтар кечаси ўлдирилган. Унинг пичоқланган танаси уйидан 100лаган метр узоқлида топилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилар Григорьевага ўлими олдидан таҳдидлар бўлганини билдиришган. У милицияга мурожаат қилган, аммо ҳуқуқ тартибот органлари ҳеч қандай чораларни қўлланишмаган. Кейинчалик полициядан Григорьевадан ариза тушганини тасдиқлашган, шунга қарамай улар ҳаётий ҳавф туғдирувчи тўғридан-тўғри таҳдидлар бўлмаган деб ҳисоблашган.

Григорьева вафот этгандан кейин Санкт-Петербургдаги фаоллар гуруҳи Тергов комитетига ва Россиянинг ИИВига мурожаат қилиб, «Пила против ЛГБТ» («Арра ЛГБТга қарши») харакатини унинг ўлимига алоқаси бор-йўқлигини текширишни сўрашган.

Бунга қадар «Пила» харакати фаолларнинг гуруҳини эълон қилиб, уларга «жуда хавфли ва бешафқат совғалар» тайёрланганини билдиришган. Рўйхатга кирган фаолларнинг қаторида Григорьеванинг ҳам исми бўлган.