Бир кадр билан: Жээнбеков ва Рахмоннинг қирғиз-тожик чегарасидаги учрашуви

401
Сурат: Толгонай Стамалиева / Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Қирғизистоннинг президенти Сооронбай Жээнбеков ўзининг тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Рахмон билан 26-июлда учрашди.

Тожикистондаги «Озоди» нашри хабар қилганидек, президентларнинг учрашуви Ворухда бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари чегарани делимитация ва демаркациялаш бўйича масаларни муҳокама қилишади.

Президентларнинг учрашувидан бир неча кун аввал қирғиз-тожик чегарасида Оқ-Сой ва Ворух қишлоғи турғунларинниг ўртасида низо чиққан. Қирғизистон ҳукумати 17 киши жабрланганини, Тожикистон тараф эса бир киши ҳалок бўлиб, 10 киши ярадор бўлганини билдирган.

Жанжал оқибатида Оқ-Сой қишлоғининг 650дан ортиқ яшовчиси эвакуацияланган — бир неча кун ўтгандан кейин қишлоқ турғунлари ўз уйларига қайтиб келишган. Ҳозир чегарадаги вазият барқарор, икки ўлканинг чегарачилари халққа тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.