Путин ва Атамбаевнинг учрашуви: Россиянинг етакчиси қирғизистонликларни Жээнбеков атрофида бирлашишга чақирди

389
Иллюстратив сурат

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев билан Кремлда учрашди. Атамбаев 24-июлда қант шаҳридаги Жамоат ҳавфсизлиги бўйича ҳамкорлик ташкилотининг (ЖҲХТ) ҳарбий базасидан шахсий самолёт билан Россияга учиб кетган.

«Тўғри, мен чиндан ҳам Алмазбек Шаршенович билан учрашдим. Биз ҳудуддаги ва Қирғизистондаги вазият бўйича гаплашдик», — деб журналистларга билдирди Путин.

Путиннинг айтишича, ҳозир Қирғизистон сиёсий барқарорликка муҳтож.

«Менинг позиция аниқ. Бу позицияни унга [Атамбаевга] ҳам айтдим. Қирғизистонни бизга яқин мамлакат деб ҳисоблайман. Қирғизистон бунгача бир неча марта жиддий ички сиёсий силкинишларни бошидан ўтказган, аниқроғи, камида икки марта. Фикримча, Қирғизистон халқининг манфаатлари учун ҳам шу билан тўхташ керак», — деб айтди у.

Путин қирғизистонликлар иқтидордаги лидер Сооронбай Жээнбековнинг атрофида бирлашиши керак деб ҳисоблайди.

«Бизда Қирғизистон билан ҳамкорлик бўйича кўплаб режа бор. Албатта, бизнинг йўналиш шу режаларнинг барини ҳозирги ҳукумат билан амалга оширишга мўлжалланган», — деб қўшимча қилди Путин.

Атамбаев Москвага ИИВнинг сўроққа чақирувлари уч марта бормай қўйгандан кейин учиб кетган. Парламент уни собиқ президент мақомидан ва дахлсизликдан ажратгандан кейин унга сўроққа чақирув қоғозлари кела бошлаган. У Қирғизистонга 25-июлда қайтиб кетишни режалаштирмоқда, аммо сўроққа бормаслигини бир неча бор билдирган.

Бунинг бари Атамбаев ва ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги тортишув ортидан бўлмоқда. Уларнинг жанжали 2018 йили баҳорда — Жээнбеков собиқ президентнинг коррупцияга қарши кампаниясининг самарадорлигини танқид қилишидан Атамбаевнинг норози бўлгани боис бошланган.