Финпол: Матраимовлар 24 млн сомлик солиқни яширишган

498

Молия полицияси Божхона хизматининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовга алоқадор компаниялар 24,2 млн сом солиқ тўлашмаганини аниқлаган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати (ИЖҚКДХ ёки финпол) билдиришича, «Т.Т.», «Д.Т.» ва «ТКА.» номли уч компания 18 млн сомлик солиқ тўламаган.

Биринчи икки компания «Тарим Транс» ҳамда «Делюкс Транс» деган компаниялар бўлиши мумкун. Бу компаниялар билан ака-ука Матраимовлардан бири алоқадор бўлган — Руслам Матраимов.

Шундан ташқари, терговчилар Райимбек Матраимовнинг турмуш ўртоғи Уулкан Турганова ишлаган «E.E.S.» компанияси 6,2 млн сомлик солиқни яширганини аниқлашган. Финпол бу пулларнинг ўрни текширув натижаси ўлароқ тўлдирилганини хабар қилди.

Финполициянинг маълумоти бўйича, Матраимовнинг хотини Иссиқкўл вилоятидаги коттежга ва «Лексус GX 460» машинасига эгалик қилиб, уч квартирани сотиш бўйича келишув тузган — иккитаси Бишкекда, биттаси Ўшда.

Молия полициясининг маълумоти бўйича, Райимбек Матраимовга Бишкек ва Ўшдаги икки квартира, онаси Апиза Матраимовадан меросга қолган Ўшдаги коттежнинг ⅓ қисми (гап Супаналиев 15 манзили бўйича жойлашган коттеж ҳақида бўлаётган бўлиши мумкин — «Азаттык»нинг мухбирлари айнан шу уйни тасвирга олишган) тегишли.

Шунингдек, финпол Матраимовга Ўш вилоятидаги ер участкаси ҳамда Чуй вилоятидаги бир уй қарашли эканини аниқлаган. Бу мулклар кейинчалик яқин қариндошларига ўтказиб берилган.

Молия полициясининг маълумоти бўйича, Матраимовларнинг юқорида айтилган мулклари — бу Қирғизистондагина топилган мулклар. Уларнинг мулкларини чет ўлкадан топиш учун терговчилар турли ўлкаларга сўров жўнатишган.

Райимбек Матраимовнинг мулкини текшириш президент Сооронбай Жээнбековнинг топшириғи билан 2019 йилни январининг охирида бошланган — ўшанда 2018 йил охирида бўлиб ўтган сарҳисоб матбуот анжумани вақтида нима учун «Азаттык»нинг божхонадаги амалдорнинг бойлиги бўйича материалига ҳеч қандай реакция йўқ деб савол беришган.

Кейинчалик, 2019 йилнинг май ойида «Азаттык» Қирғизистондан чиқарилиб кетган 700 млн доллар ҳамда Матраимовларни отасининг хотирасига бағишланган фондга пул ўтказмаларга Матраимовнинг алоқаси бўлиши мумкинлиги айтилган мақола чиқарган.

Райимбек Матраимов — собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ўзининг вориси Сооронбай Жээнбеков билан тортишувининг сабабларидан бири. Атамбаев вақтида Матраимов Божхона хизмати раҳбарининг ўринбосари хизматидан бўшатилган.