Қантда 12 ёшли болани ўғирлаганлар 7,5 йилга ҳукм қилинди

417

Иссиқ-Ота туман суди ҳукмни 23-июлда чиқарди.

«Айбланувчиларга жазонинг энг юқори муддати берилди — етти ярим йил. Ҳукмнинг қолган деталлари ҳозирча номаълум», — деб билдирди Чуй вилоят судининг матбуот котиби Байиш Байгази.

12 ёшдаги Данил Браилкинни жорий йилнинг апрель ойида Қант шаҳридан ўғирлаб кетишган. У мактабга бораётганда ортидан машина тушиб, уни куч билан автомобилга солишган.

Ўғирлаган одамлар болани бир неча соат ушлаб туришган — милиция уни воқеа бўлган куни кечка яқин топган. Данилни Бишкекнинг чет томонидаги гаражнинг ертўласида ушлаб туришган. Сўроқ вақтида ўғирлаган одамлар болани савдолашиб, «бадал ундириб» олиш учун ўғирлашганини айтишган.