Чегарадаги низо: Оқ-Сойдан 650дан ортиқ киши эвакуацияланди

477
«Қизил ярим ой» жамиятининг ихтиёрчилари Оқ-Сойдан эвакуацияланган одамларга ёрдам беришмоқда. Сурат: «Қизи ярим ой»нинг Қирғизистондаги матбуот хизмати

Баткен вилояти администрациясининг матбуот котиби Чолпон Бердикулова билдиришича, чегара ёнидаги Оқ-Сой қишлоғидан эвакуацияланган одамларнинг сони 674гача ўсди. Уларнинг бир қисми Баткен шаҳридаги қариндошлариникига кетишган, қолганлари махсус вақтинчалик пунткларга жойлаштирилди.

«Пунктлар қанча ишлашини ҳозирча билмаймиз, аммо агар вазият барқарор бўлиб, йўллар очилса биз барини уйларига жўнатамиз», — деди Бердикулова.

Бу Оқ-Сойнинг турғунларини Баткенга эвакуациялашнинг биринчиси эмас. 23-июлда ФҲВ 315 кишини эвакуациялаган — уларнинг аксариятини аёллар ва кичкина болалар ташкил қилган.

Уларнинг бир қисми вақтинчалик чодир лагерларига жойлаштирилиб, бошқалари оилаларга ўрнаштирилган. Улар озиқ-овқат маҳсулотлари, сув ҳамда кичкина болаларни қараш учун керакли воситалар билан таъминланишди.

Оқ-Сой турғунларининг эвакуацияси давлатлар ўртасидаги чегарнинг ҳудудида қирғизистонликлар ва тожикистонликлар ўртасидаги жанжал сабаб бўлган.

Дастлабки версиялар бўйича, маҳаллий турғунларнинг ўртасидаги тортишув баҳсли байроқ ўрнатилгани оқибатида келиб чиққан. Одамларнинг ўртасида тортишув бошланиб, бир-бирига тош ирғитишган.

Қирғиз ҳукуматининг маълумоти бўйича, жанжал оқибатида 17 қирғизистонлик ярадор бўлиб, айримларига ўқ теккан. Соғлиқни сақлаш вазири билдиришича, уларнинг аҳволи ўртача барқарор деб баҳоланмоқда. Тожик тараф бир киши ҳалок бўлганини ва ўн киши жабрлангани ҳақида хабар қилган.

Қирғизистон чегара хизмати вазиятни «нисбатан барқарор» деб баҳоламоқда. Икки ўлканинг ҳукумати маҳаллий турғунларнинг орасида тушунтириш ишларини олиб боришни, шунингдек чегаранинг баҳсли участкаларини биргаликда қўриқлашга келишишган.