Атамбаев ҚСДПдаги тарафдорлари ҳамрохлигида махсус борт билан Москвага учиб кетди  

431

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев парламент депутатлари Ирина Карамушкина, Асел Кодуранова ҳамда Мурадил Мадеминов билан бирга Россиянинг Қантдаги авиабазасидан Москвага учиб кетди. Бу ҳақда унинг маслаҳатчиси ва ҚСДПнинг етакчи ўринбосари Кундуз Жолдубаева билдирди.

Бунга қадар Атамбаев Қирғизистонга 25-июлда соат таҳминан 19:00да қайтиб келишини билдирган. 24-июль куни эрта билан унинг Қўй-Тошдаги уйида 100-300 тарафдорлари тўпланишган.

Улар бир неча машинлардан иборат колонна ҳамроҳлигида Қантдаги авиабазага Атамбаев билан боришди. Йўлда колонна билан ҳеч қандай воқеа юз бергани йўқ. Авиабазага собиқ президентнинг асосий тарафдорларидан иборат гуруҳни киргизишгани йўқ.

Атамбаев Россияга кимни ёнига бораётганини айтгани йўқ. ОАВларида у Россияда Федерал божхона хизматининг собиқ етакчиси Андрей Бельянинов билан учрашиши ҳақида маълумот тарқаган.

Собиқ президент ИИВнинг терговга чақирувларини уч марта эътиборсиз қолдирган. Парламент уни  экс-президент мақомидан ва даҳлсизликдан ажратгандан кейин терговга чақирув қоғозлари кела бошлаган.

Бунинг бари Атамбаев ва ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги келишмовчилик ортидан бўлмоқда. Уларнинг жанжали 2018 йили баҳорда — Жээнбеков собиқ президентнинг коррупцияга қарши кампаниясининг натижаларидан гумонсираганига Атамбаев норози бўлгани важидан бошланган.