Прокуратура транспорт вазирининг собиқ ўринбосарини 20 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради

421
Азимкан Жусубалиев

Прокурорлар транспорт ва йўллар вазирининг собиқ ўринбосари Азимкан Жусубалиев учун «Пора талаб қилиш», «Пора олиш» ва «Лавозимни суистеъмол қилиш» айблари бўйича 20 йилга кесишни ҳамда 500 минг сом жарима солишни илтимос қилди.

Тергов пора беришда воситаси бўлган деб ҳисоблаган иккинчи судланувчи Болот Токтобаев учун мулкини мусодара қилиш билан 4 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўрашди.

2018 йилнинг декабрида Жусубалиев чет эл компаниясидан 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган. Махсус хизматнинг маълумоти бўйича, бунгача амалдор 120 минг доллар олган.

Тергов маълумоти бўйича, Жусубалиев чет эл компаниясига унинг манфаатларини илгари суришга, «Шимол — Жануб» муқобил авто йўлининг бир қисмини қуруш тендерида ғалабани таъминлаб беришни ваъда қилган.

Махсус хизмат Жусубалиев ўз ёрдамини 520 минг долларга баҳолаганини аниқлаган. Бу маблағнинг бир қисмини — 120 минг долларни амалдор ўзининг воситачи қариндошлари орқали олган. Уларнинг бари қўлга олиниб, тергов изоляторига киргизилган.

«Шимол — Жануб» йўлининг қурулиши — Қирғизистоннинг энг қиммат транспорт лойиҳаси. Транспорт вазирлигининг баҳолаши бўйича, қурулишнинг умумий қиймати 850 млн долларни ташкил қилади.

Янги автойўл Иссиқкўл ҳамда Жалолобод вилоятларининг бирлаштириб, ҳудудлар ўртасидаги транзиь вақтини қисақартиришга шароит яратади. Йўлни 2020 йилга битириш ва ақлли қилиш режалаштирилмоқда.