Ҳайдовчилар энг кўп бузган йўл харакат қоидалари учун жарималар миқдори уч баробарга камайиши мумкин

626

Йўл харакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳукумат комиссияси 19-июлда ИИВнинг айрим йўл харакат қоида бузарликларга солинувчи жарималарни озайтириш бўйича таклифига рози бўлди.

Комиссия, айниқса нотўғи ўзиб ўтиш, светафорнинг қизил чироғидан ўтиб кетиш, тўхташ чизиғини кесиб ўтиш, қарши худудга ёки тротуарга чиқиб кетиш ҳамда йўл белгиларининг талабларини бажармаганлик учун жарималарни 3000дан 1000 сомгача қисқартиришни таклиф қилган.

Ҳукумат комиссиясининг аъзоси Егор Скобеев «Клооп»га билдиришича, мазкур қоида бузарликлар барча йўл харакат қоида бузарликларининг ярмини ташкил қилади, шу сабабдан жарималарни камайтириш айни мазкур қоидаларга тегишли бўлган.

У қўшимча қилишича, комиссия маст аҳволда автомобил ҳайдаш учун жазони мураккаблаштирмасликка қарор қилган, чунки бусиз ҳам «17,5 минг сомлик жариманинг сезиларли оқибатлари бор».

Ҳукуматнинг маълумотлари бўйича, охирги ярим йил ичида «Маст аҳволда транспорт воситасини бошқариш» моддаси бўйича қоида бузарликлар икки ҳиссадан кўпга қисқарган — 5911дан 2211га қадар.

Жарима пулларини камайтириш таклифи

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев мартнинг бошида ишчи гуруҳга йўл харакат қоидаларини бузишга қўйилган жарималарнинг суммаси қанчалик асосли бўлганини ўрганиб чиқишни топширган. Аввалроқ парламентнинг депутатлари хам жарималарни озайтиришни бир неча бор таклиф қилишган. Улар буни мамлакатдаги ойлик маошининг кам экани билан изоҳлашган.

Ҳукумат янги жарималарни 2019 йилнинг январида киргизган. Аммо ҳайдовчиларга янги тизим бўйича жарима мартдагина солина бошланган. Ўша вақтда ҳайдовчилар жарималарни тўлашга аҳолининг даромади етмаслигини айтиб норози бўлишган.

ДРХнинг етакчиси Алмаз Мамбетов ҳам жарималарнинг ортирилиша қарши фикрини билдирган. У йўл қоидасини бузгандан кейин жарима тўлашга мажбур бўлганини айтган.

Жарималарни озайтириш бўйича таклифнинг тарафдорлари ва қаршилар ҳам бор. Айрим фаоллар жарима миқдорини озайтириш йўл қоидасини бузганларнинг сонини кўпайтириб, пиёдаларнинг ҳавфсизлигига таъсир қилади деб ҳисоблашади.

«Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси Бишкек ва Чуй вилоятида ишга оширилмоқда. Ҳукумат мазкур лойиҳани 2019 йилнинг охиригача ўлка бўйича амалга оширишни истамоқда. Ахборот технологиялар ва алоқа давлат қўмитасининг билдиришича, умумий ўлка йўлларида 270 камера ва 40 кўчма мобилдик комплекс пайдо бўлади.