Атамбаев Россияга «бир неча кунга» бориб келишни режалаштирмоқда

465
Алмазбек Атамбаев Қўй-Тошда. Сурат: «АКИпресс»

19-июлда Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Россияга «бир неча кунга» боришини билдирди.

«Мени чақираётган одамлар буни барини меъёрий қилишга харакат қилишларини биламан. Аммо бари бир ўзига, худога, ҳақиқий дўстларга ишониш керак-ку, лекин ҳаммасига тайёр бўлиш керак», — деди Атамбаев.

Бунга қадар собиқ президент Россияда Федерал божхона хизматининг раҳбари Андрей Бельянинов билан учрашишга харакат қилаётгани бўйича маълумот ОАВларда пайдо бўлган.

Атамбаев билдиришича, у Қирғизистондан учиб кетгунга қадар куч қўлланиш билан қўлга олиниб қолишини ҳисобдан чиқармайди.

«Ҳукумат ҳуқуқий меъёрдан чиққандан кейин ҳаммаси мумкин эканини кўриб турибмиз. Атамбаев режими ҳақида айтишаётганда Бакиевнинг даврини эсланглар. Атамбаевнинг даврида ёмонми ёки ёртими демократия бор эди. Журналистларнинг ҳеч кимини ўлдиришмаган, ҳеч ким деразадан ирғитмаган», — деб келтиради Атамбаевнинг айтганларини 24.kg ахборот агентлиги.

Собиқ президентнинг айтишича, у ҳукумат раҳбари хизматидан кетаётганда ўзининг вориси Сооронбай Жээнбековга «гуллаётган ўлкани» ўтказиб берган.

«Уни Жээнбековларнинг ва Матраимовларнинг дўконига айлантиришга харакат қилишаётганларини қараб тура олмайман. Бунинг барига қараб туриш қийин — жуда кўп қон тўкилган эди. Жээнбековга қанчалик гуллаётган ўлкани берганим эсинглардами?! Барча ҳуқуқий институтлар ва иқтисод гуллаётган эди. Энди ҳозир қандай бўлмоқда?» — деб билдирди Атамбаев.

Унинг маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаева 18-июль куни кечаси ҳукуматнинг Атамбаевни куч билан қўлга олиш тайёргарлиши бўйича хабар қилган. Унинг маълумоти бўйича, буни куч органларининг «бир ярим минг» ходими амалга оширмоқчи бўлган.

Аммо ИИВ унинг айтганларини ва собиқ президентнинг у айтган куни қўлга олинишини ёлғон маълумот деб атаган.

Жолдубаеванинг билдируви Атамбаев ИИВнинг учинчи бор терговга чақирилишини эътиборга олмагани ортидан пайдо бўлган. Унинг адвокатлари терговга чақирувларни ноқонуний деб аташган.

Парламент Атамбаевни жавобгарликка тортиш учун экс-президент мақомидан ва даҳлсизликдан ажратган. Бу қарордан кейин собиқ президент ИИВга терговга чақирила бошлаган.

Депутатлар Атамбаевни криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилишида, ерларга ноқонуний эгалик қилиш ва Бишкек ИЭМига кўмир етказишда компаниялар манфаатларини илгари суришда айблашган. Бунинг бари Атамбаев билан ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги тортишув асносида бўлмоқда.