10 млн сом. ИИВнинг амалдорлари «Азия-Ньюс» газетасини судга беришди

450

«Азия-Ньюс» газетасининг бош муҳаррири Асланбек Сартбаев «Клооп»га ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиев ҳамда ИИВнинг 7-бошқармасининг раҳбари Бакит Матмусаев уни судга беришганини билдирди.

«Жунушалиев судларни текширувчи еттинчи бўлиб билан таҳдид қилмоқда», — деб айтди Сартбаев. Унинг айтишича, вазирнинг даъвосига газетадаги коллаж сабаб бўлган.

«Биз Кашкар Жунушалиевнинг суратига коллаж тайёрлаганмиз. Унда “Кашкар — крисами?” деб савол қўйилган. У ерда “крыса” деб айтилмаган», — деб тушунтирди Сартбаев.

У шунингдек сурат Матмусаевга тадбиркор ва амалдорларни пойлаяпсанми деган савол билан эълон қилинганини қўшимча қилди.

«Мен уларни айбламаганман. Агарда исташганда, жавоб беришар эди. Бизда яширин тингловлар бўйича далиллар бор, уларни судда эълон қиламан. Генерал Омурбек Субаналиев ҳам шу бўйича кўрсатма беришга тайёр. Бир вақтда унинг ортидан ҳам пойлашган», — деди Сартбаев.

Материал эълон қилинишидан аввал ИИВнинг матбуот хизматидан изоҳ олиш имкони бўлмади.

Юрист Динара Аширалиева «Азаттык»қа билдиришича, ИИВ амалдорларининг газетани судга беришига «маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келмагани ва коллаж» сабаб бўлган.

«“Оммавий ахборо воситилари ҳақида”ги қонун бўйича халққа тарқатилган маълумот учун муҳаррирнинг жавобгарлиги кўзда тутилган. Мақсад 5 млн сомда эмас. Журналистлар касбий ваколатларини бажараётганда қонунни, этикани сақлаб, фактини текшириб, кейин чиқариши керак. Бу этика ва қонун талаби», — деди у.

Жунушалиев билан газета таҳририятининг ўртасидаги иш бўйича суд йиғини 19-июлда бўлиб ўтган. Суд газета ходимлари эълон қилинган суратлар ва мақолалар бўйича тушунтириш бериши керак деб қарор қилган.

Жунушалиев ва Матмусаев «Азия-Ньюс» газетасига қарши даъво қўйган биринчи амалдорлар эмас. Бунгача ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Данияр Абдикаров ҳам 10 млн сом талаб қилиб, кейин шикоятини чақиртириб олган.

2018 йилнинг куз мавсумида газета суд тарафидан парламентнинг собиқ спикери Ахматбек Келдибаевга 1 млн сом тўлаб беришга бурчлантирилган. Аммо Келдибеков мазкур маблағни олишдан бош тортган.

Ҳаммуаллиф: Элвира Султанмурат қизи