Сулаймон тоғининг кун чиқар тарафидаги қуриган ўтлар 18-июлда назорат остида ёқиш йўлиб билан тозаланди. Бу ҳақда «Клооп»га «Сулайман-Тоо» музей мажмуасининг директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Хайрулло Ибайдуллаев билдирди.
«Апрель ойидан Сулаймон тоғдаги дов-дарахтлар остидаги ўтни тозалаш ишлари бошланади. Биргина тоғнинг кун чиқар тарафидаги қабристонда ўсган ўт, уни босиб бўлмайди деган тушунча сабабли олинмай ётгандим. Мажбур ёқиб юбордик», — деди Ибайдуллаев.
Тадбирни ҳавфсиз ўтказиш учун ФҲВдан қутқарувчилар жалб қилинган. Чунки қабристон атрофида электр симлари жойлашиб, унга яқин масжид ҳам бор.
Таҳминан 10 гектарга яқин майдонни қуриган ўтдан тозалаш учун икки соатга яқин вақт кетган. Музей раҳбарияти билдиришича, қуриган ўт сабабли ҳар йили 10дан ортиқ ёнғин юз бериб келади.
Сулаймон тоғи 2009 йили ЮНЕСКОнинг жаҳон мерослари рўйхатига киргизилган Қирғизистондаги биринчи давлат эсталиги.