Қирғизистоннинг Олий суди зўрлашда айбланган уч суд ижрочисига Талас вилоят суди чиқарган оқлов ҳукмини 15-июлда бекор қилган. Бу иш Октбярь туман судига қайта кўриб чиқишга жўнатилди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Толекан Исмаилова Олий суд қарорини «тарихий» деб атади.
«Прокурор ҳам жабрланувчи тарафида бўлди. У тергов кўплаган камчиликлар ва хатоларга йўқ қўйганини таъкидлади. Чиндан ҳам Талас шаҳар ва вилоят судларида судланувчиларнинг қариндошлари ишлаган. Улар жабрланувчига жуда катта босим ўтказишган», — деб айтиб берган Исмаилова 24.kg ахборот агентлигига.
Жабрланган аёлнинг айтишича, 2013 йили Талас вилоят судининг уч суд ижрочиси уни ижарага олинган квартирага куч билан олиб боришиб, гуруҳ бўлиб зўрлашган.
Бир неча йилга чўзилган суд ишларидан кейин улар Сўқулуқ туман суди тарафидан кучатилган тартибдаги қамоққа 8 йилга кесилган. Аммо уларнинг адвокатлари ҳукмнинг устидан шикоят қилишиб, Талас вилоят суди суд ижрочиларини оқловчи ҳукм чиқарган.
2015 йили жабрланувчи қайтадан милицияга мурожаат қилиб, унга икки йил аввал ҳужм қилган суд ижрочиларидан бири тарафидан қайтадан зўрлашга ҳамда калтаклашга дучор бўлганини айтган.
Айбланувчи эркакларнинг ота-оналари уни шантаж йўли билан пул олувчи «енгилтак аёл» деб аташган.
Жабрланувчи ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига мурожаат қилиб, уни зўрлаганларнинг таҳдидларидан ҳимоя учун ёрдам беришни илтимос қилган.