Собиқ иқтисод вазири Панкратов президент маслаҳатчиси бўлиб тайинланди

405

Олег Панкратов

Президентнинг матбуот хизмати 16-июлда маълум қилишича, собиқ иқтисод вазири Олег Панкратов Сооронбай Жээнбековнинг маслаҳатчиси бўлиб тайинланди.

Панкратов иқтисод вазирлиги хизматидан унинг муассаса танқид қилиниши ортидан 2019 йилнинг май ойида кетган. Парламентнинг депутатлари унинг раҳбарлиги остида Қирғизистонга чет эл сармояларининг сони озайган деб билдиришган.

Шунингдек, парламентарийлар Панкратовни тамаки компанияларининг манфаатларини ҳимоя қилган учун танқид қилишиб, уни иккинчи паспорти бор деб айтишган.

Унинг иқтисод вазирлиги хизматига тайинланиши ҳам депутатлар тарафидан танқидга олинган. Ўшанда улар Панкратов иқтисод вазирининг хизматини эгаллашга маънан ҳаққи йўқ, чунки у сабабли қирғиз тадбиркорлари Евросиё иқтисодий иттифоқига киришда катта зарар кўрган деб айблашган.