Factcheck.kg: Ижтимоий тармоқларда Матраимовларни қўллаган аккаунтларнинг 80% ортиғи — фейк

531
Райимбек Матраимовнинг Алмазбек Атамбаевга видео мурожаатидан олинган скриншот.

Factcheck.kg нашри 16-июлда Матраимовлар оиласини қўлловчи постлар ва изоҳларни ёзиб қолдирган аккаунтлар бўйича ўтказган суриштирувнинг натижаларини эълон қилди.

Ижтимоий тармоқлардаги профилларни ўрганишга журналист Элнура Алканованинг суриштируви сабаб бўлган. У ўзининг суриштирувида «Азаттык»нинг Қирғизистондан 700 млн долларнинг чиқарилиши ва унга Матраимовлар оиласи алоқадор бўлиши мумкин дейилган материалидаги айрим маълумотланинг аниқ эканига шубҳа туғдирган.

Журналистлар нималарни текширишган?

Аккаунтларни текшириш учун асосий ижтимоий тармоқ — фейсбук бўлган. Суриштирувнинг муаллифлари юз аккаунтни текширишган. Журналислар аккаунтнинг рўйхатга олинган санасига эътибор қаратишиб, суратларни, саҳифадаги контентни ҳамда Матраимовларга алоқадор постларнинг бор-йўғига эътибор қаратишган.

 

Муаллифларнинг айтишича, Матраимовларни қўллаган аккаунтларнинг кўпчилиги 2019 йилнинг 1-майидан кейин рўйхатдан ўтган.

«Алоҳида критерий — бу профил сурати. Фейк аккаунтларнинг кўпчилиги хайвонлар, болалар, табиат ёки ўсимликларнинг суратларини қўлланишади — 48% шундай. Бошқа бировларнинг суратини профилларнинг 30% қўлланади. 11 фоиизида одамларнинг ҳақиқий суратлари қўйилган, аммо суратда профилнинг эгаси ўзи тушиб-тушмаганини аниқлаш мумкин эмас. Профилларнинг яна 5% суратлари йўқ», — деб айтилади материалда.

Нима учун Матраимовлар жамоатчиликда муҳокама қилинмоқда?

Матраимовлар оиласи «Азаттык»нинг Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллар бўйича суриштирувидан кейингина жамоатчиликнинг эътибор марказида бўлгани йўқ. Бунгача Матраимовларни улар уюштирган спорт мусобақага катта амалдорлар борган сурат боис муҳокама қилишган.

Ўшанда Матраимовларни отасининг ҳурматига бағишланган мусобақага парламентнинг спикери Дастан Жумабеков, вице-премьер-министр Кубатбек Боронов ва яна ўнлаган депутатлар келишган. Жумабеков кейинчалик жамоатчиликнинг танқидига жавоб берар экан, Матраимовларнинг оиласи Қирғизистон халқига меҳнат қилади деб айтган.

Финпол Божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг мулкини беш ойдан ортиқ вақтдан бери текширмоқда. Депутат Искендер Матраимов журналистларга тушунтиришича, терговчилар унинг укаси Райимбекнигина эмас, Матраимовларнинг бутун оила аъзоларининг мулкларини текшираётгани учун текширув чўзилиб кетган.

Номаълум одамлар «Ўғирла» сўзи ёзилган Райимбек Матраимовнинг портрети туширилган трафаретларни финполнинг биносига ёпиштириб кетишган. Аммо ведомстводан буни «майда безорилик» деб атаб, расмларни бинонинг деворидан ўчириб ташлашган.