Жазоларни ижро қилиш давлат хизматининг (ЖИДХ) шифокорлар комиссияси собиқ бош прокурор Аида Салянованинг аҳволини билиш учун ТИЗО-1нинг тиббий-санитария бўлимига бориб келди. Уларнинг айтишича, Салянованинг аҳволи «қониқарли» ва у касалхонага ётқизилишга муҳтож эмас.
Аммо собиқ бош прокурорнинг адвокати Рабига Садиқованинг айтишича, Салянова ўзини жуда ёмон хис қилмоқда. Унинг фикрича, юрак пороги билан оғриган одамни ТИЗОда ушлаб туриш қийноқ билан баробар.
«Унинг соғлиги анча ёмонлашган. Бу уни охиригача даволамасданоқ шошилиб чиқариб юборишгани учун бўлган. Албатта, шифокорларга ИИВнинг ходимлари босим қилишган. Шундай қилиб улар шифокорларни ҳам сиёсатга аралаштиришмоқда», — деб келтиради «Азаттык» адвокатининг айтганларини.
Энди Саляновани Қийноқларнинг олдини олиш бўйича марказининг мутахассислари келиб хабар олишлари керак.
Бунгача Аида Салянова Миллий кардиология марказида даволанган. У касалхонада икки ҳафтадан ортиқ вақт ётган — 15-июндан 29-июнга қадар. ЖИДХнинг матбуот котиби Элеонора Сабаратова маълум қилишича, Салянова касалхонадан чиқарилгандан кейин ТИЗОда шифокорлар ёзиб берган режим сақланмоқда.
«У бу ерда шифокорларнинг назоратида ётибди. Унинг аҳволи ночорлади деб айтиш тўғри эмас. ЖИДХ қийноқларга ва шафқатсиз муомалага йўл қўймайди», — деди у.
Собиқ бош прокурор Аида Салянова июннинг бошида криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича қўлга олинган. Ўша куни суд уни ТИЗО-1га киргизиш қарорини чиқарган. Аммо унинг кичкина фарзанди бор ва у юрак касали борлигини айтиб чиққан. Суд Саляновани 26-августгача қамоқда қолдирган.