«Ҳавфсиз шаҳар»: ДРХ етакчиси йўл харакати қоидасини бузди ва энди жарималар арзонлатилишини қўллайди

431
Алмаз Мамбетов

Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) раҳбари Алмаз Мамбетов йўл харакат қоидаларини бузганлик учун солинган жарималар миқдори «асоссиз юқори» деб билдирди. У журналистларга билдиришича, Балиқчи шаҳрининг мэри бўлиб турганда йўл харакати қоидаларини бузганлиги учун бир неча жарималарни олган.

«Айрим ерда [йўл қоидасини] бузишга, баъзи жойда тезликни оширишга тўғри келади. Айниқса Бишкек — Балиқчи йўлида.  Менга бир неча “бахтли лотерея” келган. Шу сабабдан депутатларнинг жарималари пасайтириш таклифини қўллайман», — деб айтди ДРХнинг етакчиси.

Аммо у «Ҳавфсиз шаҳар» сабаб йўллардаги харакатлар тартибга солинди деб қўшимча қилди.

Ўша куниёқ «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасининг етакчиси ва Давлат технологиялари ҳамда алоқа давлат қўмитасининг раҳбар ўринбосари  Кубанич Шатемиров ҳам ўзининг фейсбук саҳифасида йўл харакат қоидасини бузгани учун жарима олганини ёзган.

«Тизим ишлаяпти, ўз натижаларини бермоқда. Дўстлар, тезлик режимини, умуман йўл харакати қоидаларини сақланглар!» — деб ёзган Шатемиров.

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев май ойининг бошида ишчи гуруҳга йўл харакати қоидаларини бузишга қўйилган жарималарнинг миқдори қанчалик асосли эканини ўрганишни топширган.

Ҳозир йўл харакат қоидаларини бузгани учун ҳайдовчиларга 1000 сомдан 5550А сомгача жарима солиниши мумкин. Парламентнинг депутатлари мамлакатдаги маошларнинг кам эканини ҳисобга олиб бир неча марта жарималарни озайтиришни таклиф қилишган.

Айрим ҳуқуқ ҳимоячилари жарималарнинг қийматини озайтиришга қарши чиқишган. Чунинг бунинг натижасида йўл харакат қоидаларини бузганларнинг сони кўпайиб, пиёдаларнинг ҳавфсизлигига таъсир кўрсатади деб ҳисоблашган.

Йўл харакат қоидабузарликларини аниқловчи «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси ҳозирча Бишкекда ва Чуй вилоятидагина ишлайди. Қоида бузган ҳайдовчиларга жарималар 2018 йилнинг мартидан ёзила бошлаган.

Ҳукумат 2019 йилнинг охиригача «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасин мамлакат бўйича амалга киргизишни истамоқда. Давлат технологиялар ва алоқа давлат қўмитасининг маълумотига кўра, ўлканинг йўлларида 270га яқин камера ва 40 кўчма мобил комплекс пайдо бўлади.