«Биз баримиз Матраимов шунча пулни қаердан олган деб, савол қўйишимиз керак» : Ширин Айтматованинг интервьюсидаги асосий фикрлар

441
Ширин Айтматова. «Секреты власти» дастуридан олинган скриншот / RFE / RL

Қирғиз парламентининг собиқ депутати Ширин Айтматова теле олуб борувчиси Бермет Букашевага интервью берди. Интервью вақтида ёзувчи Чингиз Айтматовнинг қизи ўзининг сиёсатдан кетиши, Божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовга қарши акция ҳақида ва бошқа саволларга жавоб берди. Матраимовлар Қирғизистондаги энг бой ҳамда нуфузли оила деб ҳисобланади. «Клооп» интервьюдаги аҳамиятли қисмлар бўйича қисқача баён қилиб беради.

Матраимовга қарши антикоррупция акцияси ҳақида

Бу ғоя Қирғизистондан 700 млн доллар чиқариб кетилиши тўғрисидаги суриштирув бўйича муҳокама вақтида тасодифан пайдо бўлган. Финпол, финразведка ва бошқа давлат органлари текширув бўйича холис натижа бериши учун жамият уларга босим қилиши керак. Акция халқ финполдан фақатгина ҳаққоний натижа кутаётганини англатади.

Мен бизнесни рейдерлик йўли билан тортиб олишни бошдан ўтказганман, аммо ҳозирча бу ҳақда айтгим келмайди. Бу божхона хизматининг фаолиятига боғлиқ эканинигина айта оламан. Мен депутат бўлиб турганда парламент Райимбек Матраимовга алоҳида эътибор ҳам қаратмаганман.

Уларнинг томири сиёсатга шунчалик чуқур кириб кетганидан, ҳозир президент интститутини Матраимов билан боғлашмоқда. Агар у умрбод давлат органида ишлаган бўлса, менимча, биз ҳаммамиз Матрамимовда шунча пул қайндан пайдо бўлди деган саволни қўйишимиз керак.

Манга қаратилган камситувчи сўзларга жавоб бермайман, улар менинг вақтимга арзимайди. Мени аёл бўлганим учун хўрлашаётгани — бу менинг ғалабам.  Шундай ғазаб ва саросимали реакция бўлаётган бўлса, демак Райимбек Матраимов суратлардан ўзини таниган бўлса керак.

Атамбаев ва Жээнбеков ҳақида

Депутат бўлиб тургандаги деярлик барча вақтда президент Алмазбек Атамбаевга қарши муҳолифатда бўлгандим. Мен у билан саккиз ёки тўққиз йилдан бери кўришганим йўқ. Аммо Матраимовга қарши чиқишга ҳозирда Атамбаевни қўллаётганимдек кўрсатилмоқда. Мен Атамбаевга ёмонлик қилиб ё  президент Сооронбай Жээнбековни танқид қилгим келмайди. Лекин Жээнбековдан жамиятни тозалашни кутганман, ҳамма кутган. Элни бунчалик аҳмоқ қатори кўрмаслик керак.

Бир томондан, менга Атамбаевнинг гапиргани ёқади — унинг тили жуда ўткир, сиёсатда бундайоар қолмай қолган. Лекин у аввал икки куннинг бирида кимнидир ёмонлаётганда ҳам оҳир бўлган.

«Ата-Мекен» ва 2020 йилдаги парламент сайлови ҳақида

«Ата-Мекен» депутат бўл деб ўзи менга таклиф қилган. Мен тўғри партия қаторида бўлганман деб ўйлайман ва унинг лидери Омурбек Текебаевдан ҳам ўргана олдим. Текебаев Дача СУдаги ҳужжатларни бўлишишни истаган, унинг қўлга олиниши бу ҳужжатларга боғлиқми, йўқми билиш керак. Шундагина горизонтда Матраимов пайдо бўлган, бу Текебаевнинг қўлга олиниши билан боғлиқми ёки йўқми шуни тушунишимиз керак.

Яқинлашаётган парламент сайловидан хавотирланаман. Маълумотимга кўра, мен юқорида айтган одамлар сайловга қатнашиш учун бир неча партияларни тайёрлашмоқда. Парламентнинг олигархизацияси тўхтатилишини истардим. Партиялар ўз ўзагини йўқотиб қўйишди, улар бизнес манфаатларининг гуруҳларига айланишди. Бу мамлакатни парчалайди.

Булар сиёсатга аралашиши керак бўлган одамлар эмас. Шунинг оқибатида сиёсий дискурснинг даражаси жабр кўрмоқда. Бу Ўш бозори эмас, Бу Жогорку Кенеш ва уни ҳимоя қилиш керак.

Жамиятнинг вазияти ҳақида

Жамият деградация бўлган, бўлмоқда ва деградация бўлиши давом этмоқда. Бу ҳокимиятда унчалик ҳам тозза бўлмаган одамлар ўтиргани учун бўляпти деб ўйлайман, улар жамиятни ўз фойдаси учун қўлланишади. Кейин бу одамлар жамиятнинг барини бузиб, шундай муомалар одатдаги кўриниш бўлиб қолади.

Биз ўзимиз бу кирликка ҳукуматга келишига ва ёйилишига имконият бердик. Қўполлик, зўравонлик ва агрессия янги меъёр бўлиб қолган жамиятда буларни ёқтирмаган одамларга жой бор-йўғини билмайман.

Сиёсатдан кетиши ҳақида

Мен ўзимнинг парламентдаги фаолиятимнинг натижасидан қаноатланмадим. Охирги икки йил ичида Қирғизистондаги фармацевтика компанияларининг фаолиятини текширдим. Сиёсий жанжалларга аралашмасликка харакат қилганимга қарамай бари бир бу масалани охирига чиқара олмадим. Буни ёлғиз амалга ошириш мен учун қийин бўлди, кейин мен болаларимни тарбиялашга қайтиб келишга қарор қилдим. Парламентнинг кейинги чиқарилишига номзодимни қўймайман.

Муаллифлар: Айзирек Иманалиева Рустам Халимов