«Кыргыз почтасы»нинг раҳбар ўринбосари Абилгазиевнинг қариндоши экани маълум бўлди

445

Давлатнинг «Кыргыз почтасы» ишхонасининг раҳбари Урматбек Жакипбеков 11-июлда матбуот анжуманида, премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев билан қариндошлик алоқалари борлигини билдирди.

Жакипбеков бунгача бу мавзу бўйича изоҳ беришдан бош тортиб келган. Аммо мабуот анжуманида у журналистнинг саволига жавоб берди.

«Премьер-министрнинг укаси менинг қайнотам», — деди Жакипбеков.

Ҳукумат раҳбарининг матбуот котиби Адилет Султаналиев матбуот йиғинида айтилган маълумотни «Клооп»га тасдиқлаб берди.

«Урматбек Жакипбеков премьер-миинстрнинг укаси Азиз Абилгазиевнинг куёви. Лекин Жакипбеков эгаллаган хизмат премьер-министрнинг номенклатураси эмАс, қарорни ДМБФ қабул қилади», — деди Султаналиев.

Азиз Аблгазиев Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Гиёҳванд моддани айланишини назорат қилиш бўлимининг раҳбарлик хизматини эгаллайди.

Аблгазиевнинг қариндошлик алоқалари ҳақида янги «КТ Мобайл» операторига боғлиқ жанжалдан кейин айта бошлаган. Компания дирекциясини 300 минг сомдан ортиқ маош олишда айблашган.

Ўшанда «КТ Мобайл» раҳбарининг ўринбосари Эрназар Рисалиев экани маълум бўлган. Унинг отаси Иманкадир Рисалиев Абилгазиевга божа бўлади. Ўша вақтда Иманкадир Рисалиев «Очиқ ҳукумат» котибиятини бошқариб турган. Текширув ортидан иккиси ҳам ўз хизматидан кетган.

Абилгазиев ўзи Эрназар Рисалиев «КТ Мобайл» раҳбарининг ўринбосарлик хизматига тайинланишига боғлиқ эмас эканини айтиб, агар унинг тайинланишига алоқаси бор экани исботланса маънавий жавобгарлик олишга тайёр эканини билдирган.

Бу бўйича текширув ишларини ўтказган депутатла комиссияси Абилгазиев тегишли назорат ишларини қилмаган, шу сабабдан унинг қариндоши давлат органларининг ишига аралаша олган деган қарор чиқарган. Депутатлар ҳукумат раҳбари маънавий жавобгарликка тортилиши кераклигини билдришиб, аммо бу нимани англатишини аниқлашмаган.

«КТ Мобайл»га боғлиқ жанжалдан кейин ҳукумат раҳбарининг матбуот хизмати Абилгазиевнинг қариндошлари қаерда ишлаши ёзилган рўйхатни тарқатган. Мазкур рўйхатда Абилгазиевнинг кичик қизи Қирғизистоннинг ОЎЮларидан бирида ўқийди деб ёзилган. Лекин журналистлар у АҚШда ўқишини аниқлашган. Ўшанда ҳукуматнинг матбуоти хизмати «ноаниқликларга йўлга қўйилган» деб билдирган.