Атамбаев ИИВга яна терговга чақирилиб, аммо унга ҳам келмади

428
Алмазбек Атамбаев ўзининг Қўй-Тош қишлоғидаги уйида. Сурат: Гулжан Турдубаева / RFE / RL

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 10-июлда ИИВга қайтадан терговга чақирилди. Чақирув қоғозини унинг Қўй-Тош қишлоғидаги уйига жўнатишган. Атамбаев ИИВга 11-июлда келиши керек эди.

Аммо у терговга келгани йўқ. ҚСДП партиясининг расмий вакили Қундуз Жолдубаева билдиришича,  мазкур масала бўйича Атамбаевнинг позицияси ўша бўйича. Унинг айтишича, чақирув қоғозида собиқ президентни қайси жиноят иши бўйича терговга чақиришгани айтилмаган.

«Камида мамлакатдаги бир киши қонунсизликка қандай қарши туриб бериши кераклигини кўрсатиши керак. Бундай тартибсизликни кимдир тўхтатиши керак», — деб билдирди собиқ президент журналистлар билан учрашув вақтида.

Атамбаев уни «куч қўлланиб» қўлга олиниши мумкин деб қўшимча қилди.

Атамбаевга терговга келиш талаби билан биринчи чақирув қоғози 8-июлда етказилган. Ўшанда собиқ президент терговга бормаслиги ҳақида билдириб, тергов бўйича унинг юристи Сергей Слесарёвга мурожаат қилишни таклиф қилган. Слесарёв эса Атамбаевнинг теговга бормаслик сабабини милициянинг чақирув қоғози «ноқонуний» бўлганида эканини тушунтирган.

Собиқ президентни парламент уни даҳлсизликдан ва собиқ президент мақомидан ажратгандан кейин тергов қилишга қарор қилишган. Депутатлар Атамбаевни криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилиш, ерларга ноқонуний эгалик қилиш ва Бишкек ИЭМига кўмир етказишда компаниялар манфаатини ҳимоя қилишда айблашган.