Чуй вилоятнинг мухтор вакили аппарат раҳбарининг турмуш ўртоғини жасади топилди

438

Қутқарувчилар Тинатин Шадиканованинг жасадини 10-июлда Арал қишлоғидан бир неча километр узоқликда Кўкўмерен сойидан топишган. ФҲВ Молдакун Абдилдаевни ўғлининг жасадини қидириш ишларини давом эттирмоқда.

ФҲВнинг ходимлари Абдилдаевнинг 4 ёшли набирасининг жасадини 4-июлда, Абдилдаевнинг ва ҳайдовчисининг жасадини эса 2-июлда топишган.

30-июнда Абдилдаевнинг қизи Индира билдиришича, отаси ва онаси, уларнинг набираси ҳамда акаси биргаликда Суусамир водийсига қараб йўлга чиқишган, аммо кўп ўтмай алоқага чиқмай қолишган.

Аварияга гувоҳ бўлганларнинг айтишича, ҳайдовчи машинани бошқара олмай тоққа урилиб, кейин машина сойга қулаб тушган.