Иссиқкўлда авариядан тўрт киши вафот этди. Автомобиллардан бирини депутатнинг ўғли бошқарган бўлиши мумкин

492
Сурат: «АКИпресс»

Иссиқкўл ВИИБи маълум қилишича, 7-июль куни тонгга яқин Бактуу-Долоноту қишлоғининг ёнида йўл ҳалокати юз берган. BMW X7 русумидаги автомобил Lexus ES билан тўқнашган.

Иккинчи автомобилда кетаётган уч киши ҳалок бўлиб, яна бири касалхонада вафот этди. Йўл халокатидан BMW X7 машинасининг ҳайдовчиси билан йўловчиси жароҳатланмаган.

Kaktus.Media нашри ҳуқуқ тартибот органларидаги ўз манбаларига таяниб маълум қилишича, BMW X7 автомобили Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Темирлан Токобеков номига расмийлаштирилган, унинг отаси эса — парламентнинг депутати Алиярбек Абжалиев. У президент Сооронбай Жээнбековга қуда экани маълум.

«Азаттык» нашри билдиришича, уларнинг таҳририятига авариядан ҳалок бўлганларнинг қариндошларидан шикоятлар келиб тушган. Уларнинг айтишича, милиция ходимлари томонидан «автомобилдаги видеолАр ўчирилиб, воқеани ўзгартириг харакати кўрилмоқда».

«АКИпресс» нашри ҳам Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Темирлан Токобеков йўл ҳалокатиша учраган деб ёзган. Журналистларнинг маълумотига кўра, авариядан кейин Токобековни Бишкекдаги касалхонага жўнатишган.

«Клооп»нинг журналистлари Алиярбек Абжалиев ва унинг ўғли билан боғлана олмади.