Атамбаев ИИВга терговга чақирилди

467
Сурат: Назгүл Мамитова

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ИИВнинг Тергов бошқармасига терговга чақирилди.

«Милиция қандайдир бир қоғозларни олиб келибди. Бундан кейин ҳам милиция олиб келадими, прокуратура олиб келадими ёки МҲДҚ олиб келадими, биз бундай қоғозларни дарҳол менинг ҳуқуқ бўйича вакилимга — Слесарёв Сергей Михайловичга берамиз. [...] Ҳозирги ҳукумат Конституцияни, қонунни хурмат қила бошламагунча мен буларнинг ўйинларини ўйнашни истамайман. Ҳозирча буларнинг қоидалари — бу [Сооронбай] Жээнбеков билан Матраимовларнинг қоидалари-да», — деди Атамбаев.

Атамбаев терговга 9-июлда келиши керак.

Бу Атамбаев ва унин вориси Сооронбай Жээнбековнинг ўртасида давом этаётган келишмовчилик асносида бўлмоқда. Атамбаевни жавобгарликка тортиш учун парламент уни имтиёзлардан ва даҳлсизликдан ажратган.

Бунга жавобан собиқ президент ўзининг Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳида Халқ штабини тўплаган. Атамбаев шунингдек ҳукуматнинг истеъфосини ва парламентнинг тарқатилиши талаб қилган. Унинг тарафдорлари бу талабларни бажариш учун Жээнбековга икки ой муддат бериб, агар улар амалга оширилмаса митинглар ўтказиш билан таҳдид қилишган.