Финпол Матраимовнинг мулкини текшириб бўлмади. Аввалроқ муассасанинг раҳбари текширувнинг тугаши ҳақида билдирган. 

413

Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича давлат хизмати  (финпол) 8-июлда «Азаттык»қа хабар қилган. Терговчиларнинг маълумотига кўра, божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг мулкини текширишнинг чўзилиб кетиши «ҳужжатларнинг кўплигига» боғлиқ.

Аммо мазкур маълумот муассасанинг раҳбари Бакит Таировнинг билдирүвига қарши келади. У 22-июнда Матраимовнинг мулкини текшириш ишлари якунланиб қолганини айтган. Ўша вақтда амалдор «шу ҳафтада натижасини чиқарамиз» деб ваъда қилган, шунга қарамай идора тергов хулосасини эълон қилгани йўқ. 

Райимбек Матаримовнинг мулкини текшириш иши 2019 йилнинг январь ойининг сўнгида, президент Сооронбай Жээнбековнинг топшириғи бўйича бошланган. 

Қирғизистондан 700 млн доллар чиқарилиши ва бунга Матраимовларнинг оиласи алоқадор бўлиши мумкин дейилган «Азаттык»нинг суриштируви чиққандан кейин премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев финполдан текширув юришини тезлатишни бир неча марта талаб қилган. 

Кейинчалик Бакит Таиров терговчилар чет ўлкадан Матраимовларнинг мулкларини топишмаганини билдирган. 

Депутат Искендер Матраимов журналистларга тушунтириб беришича, терговчилар унинг укаси Райимбекнинг мулкинигина эмас, Матраимовни оиласининг бошқа аъзоларининг мулкларини ҳам текшираётгани сабаб текширув иши чўзилмоқда.