Иссиқкўл: Милиция лагерда икки кишини ўлдирган шубҳалини тўрт кундан бери қидирмоқда 

394

Иссиқкўл ВИИБнинг матбуот котиби Сталбек Усубакунов «Клооп»га билдиришича, гумондор лагернинг атрофидаги ерларни «жуда яхши» билгани сабабли қидирув ишлари чўзилмоқда. 

«[Дастлабки фаразга кўра], у одамларнинг маст аҳволда бўлган пайтда ўлдирган. [Ўлдиришга нима туртки бўлганини] уни қўлга олгандан кейин айтиб бера оламиз», — деди Усубакунов.

Икки кишини ўлдириш «Хан-Тенири» лагерида 4-июлда бўлган. Милициянинг маълумотига кўра, қоравул «Вепрь» русумидаги ўқ отар қурол билан лагерни раҳбарининг ўринбосарини кўкрагига отиб, шундан кейин бир ишчининг қорнига ўқ отган. 

Кейинчалик у бир аёлни гаровга олиб, тоғларга қочиб кетган. Бир неча соатдан кейин гумондор уни қўйиб юбориб изини яширган.