Қирғизистонликнинг ўлими бўйича биринчилардан бўлиб Туркиянинг Haberler нашри ёзиб чиқди. Журналистларнинг маълумотига кўра, воқеа 7-июлда Аланья шаҳрида бўлган.
Нашрнинг ёзишича, қирғизистонлик ва номаълум шахс ўртасида тортишув бошланиб, у муштлашувга айланган. Жанжалнинг натижасида қирғизистонлик тўппончадан ярадор бўлиб, гумондор эса воқеа жойидан қочиб кетган.
Воқеа бўлган ерга келган тез ёрдамнинг шифокорлари қирғизистонликнинг ўлими ҳақида билдиришиб, марҳумга ёрдам кўрсата олишмаган. Полициячилар видеокамералардан олинган ёзувларни ўрганишиб, гумондорни тез вақтда қўшни тумандан қўлга олишган. Терговчилар эркак кишига қарши ўқ отилгани таҳмин қилинаётган тўппончани ҳам топишган.
Одам ўлдиришга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги батафсил маълумотни кейинроқ беришни «Клооп»га ваъдалади.