Милиция нигерияликнинг калтакланиш иши бўйича гувоҳни тергов қилди 

414

Бишкек шаҳар ИИББнинг матбуот котиби билдиришича, гумондор шахс билан Нигериянинг фуқароси Али Абубакарнинг ўртасида жанжал бошланганда, у қиз бола дўсти билан видеоалоқа орқали гаплашаётган бўлган. 

Қизнинг айтишича, дўсти унга ГУМ савдо марказининг атрофидаги ҳудудни кўрсатаётганда одобсиз сўзлар эшитилган. Гумондор қизга «чет эллик бири» уни сўкаётганини айтиб берган. 

«Мен унга эътибор қилма ўз йўлингда кетавер деб маслаҳат бердим, у мен айтгандай қилган», — деб айтиб берган гувоҳ. .

Гувоҳ жанжаллашган тарафлар ЦУМнинг биноси олдида қайтадан айтишиб кетишганини билдирган. Қизнинг кўрсатмасига кўра, Абубакр уни телефонда видеога оляпти деб ўйлаб яна норози бўлган. 

«Аниқ айта оламан, [дўстим] номаълум шахсга, кечинчалик маълум бўлганидек Нигериянинг фуқаросига, унинг миллати ёки ирқини камситувчи ҳамда қўпол сўзларни айтмаган», — деди гумондорнинг дўсти. 

Бунгача Абубакрнинг калтакланиш иши бўйича қўлга олинган фуқаро ҳам айни шундай кўрсатма берган. У айтишиб кетгандан кейин чет ўлкаликни сўкканини айтган. 

Абубакарнинг ўлими 

Али Абубакарни 2-июль куни Бишкекнинг марказидаги ЦУМни биносининг олдида калтаклашган. У оғир аҳволда касалхонага ётқизилиб, кейинчалик комага тушиб қолган. Икки кундан кейин вафот этган. 

Унинг ўлими жамоатчиликдан резонанс яратиб, ҳозир ишнинг тергови ички ишлар вазири Кашкан Жунушалиевнинг шахсий назоратида. 

Али Абубакар 34 ёшда эди, у Бишкекда инглиз тилини ўргатиш бўйича мактабнинг директори бўлиб ишлаётган эди.