![](https://uz.kloop.asia/wp-content/uploads/sites/9/2019/07/tekebaev-pohorony.jpg)
Муҳолифатчи Омурбек Текебаев қамоқдан бир кунга бўшатилди. Сиёсатчига кузатув остида қайнонаси Бубукан Турдуеванинг дафн маросимида иштирок этишга рухсат берилди. У бир кун аввал 77 ёшда вафот этган. Таъзия Чуй вилоятининг Тош-Дўбў қишлоғида ўтмоқда.
Текебаев қамоқда 2017 йилнинг февралидан бери ўтирибди ва бир неча бор касалхонага ётқизилган. Унинг иши 16-июлда қайта кўриб чиқилиши керак. Сиёсатчи россиялик тадбиркордан миллион доллар пора олиш бўйича айбланмоқда, аммо уни адвокатларининг айтишича, уларга қўйилган айблар ёлғон экани ҳақида далиллар бор.