Кун сурати: Бишкекда калтакланиб вафот этган нигериялик Али Абубакирнинг жанозаси

527
Cурат: Тилек Бейшеналиев / Kloop.kg

Бишкекда 5-июлда Али Тижжани Абубакирнинг жанозаси ўқилди. У инглиз тилини ўргатиш бўйича Cambridge School мактабининг директори бўлган.

Абубакир бир неча кун комада оғир аҳволда ётиб, 4-июль куни кечаси вафот этган. Номаълум шахс уни Бишкек марказидаги ЦУМнинг ёнида 2-июль куни калтаклаб кетган.

Абубакирнинг калтакланиши жамоатчиликда шов-шув яратгандан кейин премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев ИИВнинг раҳбари Кашкар Жунушалиевга дарҳол айбдорларни топиб, уларни жавобга тортишни топширган.

Гумондор шахс ҳукумат раҳбарининг топшириғидан бир неча соат ўтгандан кейин қўлга олинган. Ҳозирда гумондор ТИЗОдаўтирибди. У терговда жанжал оғзаки тортишувдан кейин бошланиб кетганини айтган.