Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги собиқ элчиси Киличбек Султан 3-июлда Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасига (МҲДҚ) терговга чақирилди. Бу воқеа Султан собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳига боргандан кейин бўлди.
Унинг юристи Таалайгул Токтакунованинг айтишича, терговга чақиртирилишининг сабаби ҳозирча номаълум.
«Қонун бўйича ҳуқуқ тартибот органлари терговга чақиришнинг сабабини билдиришга масъулю Аммо бизга ҳеч нарса айтишгани йўқ. [...] Сўроқ 14:30га тайинланган», — деб келтирилади Токтакунованинг сўзларини 24.kg ахборот агентлиги.
МҲДҚнинг матбуот хизматидан маълум қилинишича, Султан аввал қўзғалган жиноят иши бўйича гувоҳ қатори чақирилган. Аммо махсус хизматдан қайчи жиноят иши ҳақида айтилаётганини аниқ айтилгани йўқ.
Мақола эълон қилинишидан аввал Султандан изоҳ олиш имкони бўлмади. У қирғизча «Супер-Инфо» газетасининг аввалги эгаси. Бу газетани финпол солиқ тўлашдан қочган деб гумон қилган.
2019 йилнинг май оийда ижтимоий тармоқларда Султан нашрни божхона хизматининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовга сотди деб ёзиб чиқишган. Султан ўзи буни инкор қилган.
Атамбаевнинг тарафдорлари 3-июлда Бишкекдаги «Медиа Форум» биносининг олдида ҳозирги ҳукумтага қарши митинг ўтказишмоқда.
Митингнинг уюштирилишига Атамбаевнинг даҳлсизликдан ва экс-президент мақомидан ажратилиши сабаб бўлган. Атамбаев Сооронбай Жээнбековнинг легитимлилигини тан олмаслигини айтган, аммо Қирғизистон президентининг хизматига Жээнбековнинг номзодини қўллаган.