Премьер-министр Бишкекда нигерияликни калтаклаганларни топишни топширди

376

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев ички ишлар министри Кашкар Жунушалиевга Бишкекнинг марказида Нигерия фуқаросини калтаклаганларни топиб,  «қонун жавобгарлигига тортишни» топширди.

«Айни вақтда Мухаммедкалий Абилгазиев сайёҳлик мавсумининг бошланишида жамоат жойларда тартибни, ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида ИЧки ишлар минстрлигинг барча бўлимларии, жумладан сайёҳлик милициянинг ишларини кучайтиришни топширган», — деб билдиради ҳукуматнинг матбуот хизмати.

Бундан ташқари, Абилгазиев Соғлиқни сақлаш вазирлигига жабрланган Нигерия фуқаросининг даволанишини махсус назоратга олишни топширди.

Номаълумт киши 2-июлда Бишкек марказидаги ЦУМнинг ёнида Нигерия фуқаросини калтаклаган. Жабрланувчи оҳир аҳволда жонлантириш бўлимига етказилган, ҳозир у комада.

Ижтимоий тармоқларда жабрланган шахс Бишкекдаги Cambridge School тил мактабининг директори деб ёзишмоқдаю Милиция бу маълумотни аниқлаштирмоқда.