Атамбаевни халқ штабининг аъзоси финполга терговга чақирилди

437
Алга Киличов. Сурат: «АКИпресс»

Молия полицияси 4-июлда КСДПни сиёсий кенгашининг аъзоси Алга Киличовни терговга чақирди. Бу ҳақда ҚСДПнинг раҳбар ўринбосари Кундуз Жолдубаева билдирди.

Бундан ташқари Киличов Халқ штабнинг ҳам аъзоси. Мазкур штаб собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳида қўриқламоқда.

«Тинчлик митингидан кейин ҳукумат собиқ президентнинг ёнида қолган одамларни қамай бошлайди! Атамбаев Сооронбайда ва барча Жээнбековларда оз бўлса ҳам бағрикенглик қолган деб умид қилиб келган! [...] Сокега ишонмаслик керак! Соке, кет!» — деб фикрини билдирди ҚСДПнинг депутати Ирина Карамушкина Қиличовнинг терговга чақирилиши бўйича.

Мақола эълон қилингунга қадар финполнинг матбуот хизмати Қиличов қандай иш бўйича терговга чақирилгани бўйича изоҳ бергани йўқ.

Қиличов апрелда молия полицияси унга қарши «сиёсий важлар бўйича» жиноят ишини очганини билдирган. Унинг айтишича, иш 2016 йили бошқарган давлатга қарашли «Дан» идорасига боғлиқ бўлган.

У 2017 йили президентликка номзод Омурбек Бабановнинг устидан ариза ёзгани билан таниқли. Аризага Бабановнинг сайлов олдидаги курашида айтган сўзлари сабаб бўлган. Унда сиёсатчи миллатлараро низо чиқарган дейилган. 2019 йилнинг апрель ойи ўртасида у Бабановнинг устидан ёзган аризасини қайтариб олган.

Киличов Сооронбай Жээнбековнинг штабидаги одамларнинг илтимоси бўйича сиёсатчининг устидан ариза ёзганини билдирган. 2017 йилдаги президентлик сайловида Жээнбеков Бабановнинг асосий рақиби бўлган.

Атамбаевни тарафдорларининг айтишича, халқаро экспертлар Бабановнинг сўзида миллатлараро жанжални қўзитувчи чақириқлар йўқдеб хулоса чиқаришгандан кейин шикоятни қайтариб олишга қарор қилган. Ариза қайтариб олинган вақтда ҚСДП Атамбаев билан бирга Жээнбеков етклаган ҳукуматга қарши муҳолифатга кетган. Ҳозирда мазкур иш бўйича Бабановга қарши жиноят иши тўхтатилган.