Жумабеков: Депутатлар Атамбаев даҳлсизликдан ажратилгани учун масъулиятни олишга тайёр

381
Парламентнинг спикери Дастан Жумабеков

Парламентнинг етакчиси Дастан Жумабеков 3-июлда бўлиб ўтган матбуот анжуманида баёнот қилди. Спикернинг айтишича, Алмазбек Атамбаевдан собиқ президент мақомини, даҳлсизликни ҳамда бошқа имтиёзларни олиш процедураси қонун доирасида ўтган.

«Биз ҳеч қандай регламентдан чиққанимиз йўқ. Бари қонуний бўлди. Парламент ўзи қабулқилган қонунларга масъулиятни олишга тайёр», — деб келтиради «Азаттык» Жумабековнинг айтганларини.

Депутатлар Алмазбек Атамбаевни даҳлсизликдан ҳамда экс-президент мақомидан 27-июнда ажратишган. Мазкур қарор Бош прокуратура Атамбаевга парламентнинг депутатлари тарафидан қўйилган айбловларни асосли деб топгандан кейин қабул қилинди.

Асосан Атамбаевни Бишкек ИЭМини янгилашдаги коррупция, ерларни ноқонуний олиш, криминал авторитет Азиз Батукавнинг ноқонуний бўшатилиши, ИЭМга ноқонуний кўмир етказишга алоқадор бўлиши ҳамда компанияларни аффилирлаш орқали эгаллаб олиш бўйича айблашмоқда.

Атамбаев ўзига қўйилган айбларни «абсурд ва сафсата» деб атаган.

Собиқ президентнинг Қўй-Тошдаги қароргоҳи ёнида икки ҳафтадан бери тарафдорлари тўпланиб, Атамбаевни ҳимоя қилишга тайёр туришганини билдиришмоқда. Сафдошлари билан ўтганлар учрашувлардан бирида Атамбаев меросхўри Сооронбай Жээнбековнинг легитимлигини тан олмаслигини айтган.