Депутатлар Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиб таътилга чиқишди

475
Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот котиби

28-июнда Жогорку Кенешда охирги йиғин бўлиб ўтиб, у Қирғизистон гимни билан якунланди.

Парламентарийлар таътилга ўлканинг собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаевни даҳлсизликдан ва экс-президент мақомидан ажратишган куннинг эртаси кетишди.

Парламентнинг спикери Дастан Жумабеков депутатларнинг «самарали ишларига» миннатдорчилик билдириб, Жогорку Кенеш сентябрь-июнь вақтлари оралиғида бешинчи сессия вақтида «бир қатор жуда муҳим қонун лойиҳаларини» қабул қилган деб айтди.

Унинг айтишича, парламент қабул қилган қонун лойиҳалари ва қарорлар «мамлакат иқтисодини кўтаришга ва аҳоли ҳаётини яхшилашга йўналтирилган».

Парламент мақуллаган қонун лойиҳасининг бири собиқ президентлардан даҳлсизликни олиш механизми ёзилган ҳужжат бўлди.

Президент Сооронбай Жээнбеков бу қонунга май ойининг ўрталарида қўл қўйганига қарамай, депутатлар бу ҳужжатнинг устидан Атамбаев митингда ўзии тарафдорларининг олдида  сўзлар экан парламентни «мишиқи» деб атагандан кейингина фаол киришиб ишлашган.

Натижада Атамбаевни даҳлсизликдан ва  экс-президент мақомидан ажратиш учун депутатларга икки ҳафтага яқин вақт кетди.

Депутатлар 13-июнда Атамбаевнинг билдирувлари учун уни танқид қилишган. Шундан кейин Атамбаевдан даҳлсизликни олиш масаласи бўйича комиссияни тузишган.

Комиссия ўз хулосасини 20-июнда тайёр қилиб, уни Бош прокуратурага жўнатган. Бош назоратчи орган 24-июнда жавоб бериб, депутатларнинг олти айбидан беш нафарини асосли деб топган.  Парламентарийлар 27-июнда Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш учун овоз беришган.

Атамбаевнинг даҳлсизликдан ажраши унинг Жээнбеков билан келишмовчилигининг натижаси бўлиб қолди. Сиёсатчиларнинг ўртасидаги низо 2018 йилнинг мартида бошланган. Ўша вақтда Атамбаев ссиёсатга қайтаётганини расмий эълон қилиб, ворисини коррупцияга қарши самарасиз курашмоқда деб танқид қилган.