Парламентдан Матраимовнинг коррупцияга қарши курашиш комитетидан кетганини тасдиқлаб, сўнгра раддия беришди

419
Искендер Матраимов. Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати

«Спутник» нашри 27-июнда парламентнинг депутати Искендер Матраимов коррупцияга ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича парламент комитетининг етакчси ўринбосарлигидан кетганини ёзган. Нашр Матраимовни мазкур хизматдан «Азаттык»нинг Қирғизистондан 700 млн доллар чиқарилгани бўйича суриштируви боис кетган деб хабар қилган.

«Азаттык»ни журналистларининг маълумотига кўра, пулларнинг чиқариб кетилишига Қирғизистонда энг нуфузли ва бой деб ҳисобланган Матраимовларнинг оиласи алоқадор бўлиши мумкин.

«Клооп»нинг журналисти мазкур маълумотни аниқлаш учун 28-июнда Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати раҳбари Ибраим Нуракун ўғли билан боғланганда, дастлаб депутат Матраимов ўз хоҳиши билан хизматдан кетганини тасдиқлаган. Шунингдек, Нуракун ўғли парламентарий лавозимидан журналистик суриштирувдан кейин кетганини қўшимча қилган.

Таҳминан ярим соатдан кейин Нуракун ўғли «Клооп»нинг таҳририяти билан қайтадан алоқага чиқиб, Искендер Матраимов коррупцияга ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича парламент комитетининг раҳбар ўринбосарлигидан кетмаган деб айтди.

«Билсам, комитетда икки ўринбосар бўлар экан. Депутат Урмат Самаев иккинчи ўринбосар бўлади», — деб тушунтирди Нуракун ўғли.

Шунга қарамай, Матраимов бунга қадар агар уни оиласининг мулкини текширишда манфаатлар тўқнашуви юзага келса, комитет раҳбарининг ўринбосарлик хизматидан кетишга тайёр эканини билдирган. Шунингдек унинг ҳамкасби депутат Дастан Бекешев манфаатлар тўқнашуви бўлмаслиги учун Матраимовни комитетидаги хизматидан кетишга чақирган.

«Азаттык»нинг суриштирувидан кейин финпол Матраимовларнинг барча оиласининг мулкини текширмоқда ва у беш ойдан бери давом этиб келмоқда. Тергов икки марта суриштирувнинг муаллифига мурожаат қилиб, пўл ўтказмалар ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини беришни сўраган.

Матраимовдан ташқари, комитетнинг етакчи ўринбосари бўлиб «Кыргызстан» фракциясининг депутати Урмат Самаев тайинланди. Унинг номзодлигини 86 депутат қўллаган.

Самаев ОАВларда «Токмок — Автодорожный» назорат ўтказиш жойининг ёнидаги ўқ отиш бўйича янгиликлар пайдо бўлган кейин маълум бўлиб қолган. Бу воқеалар 2019 йилнинг январининг охирида бўлган.

Ўшанда журналистлар жанжалнинг иштиркочилари — контрабандачилар ва уларнинг айримларининг «Чемпион» лақабли одам билан алоқалари бор деб хабар қилишган. Кейинчалик «Чемпион» — бу Урмат Самаев эканлиги маълум бўлган. У ҳам милицияга терговга чақирилган, аммо воқеага алоқаси йўқлигини билдирган.

Ҳаммуаллиф: Элвира Султанмурат қизи