МҲДҚ: Атамбаевни қўриқловчи давлат қўриқлаш хизматини чақиртирмаганмиз

438
Алмазбек Атамбаевнинг қароргоҳи. Сурат: Айсимбат Токоева / Kloop.kg

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МҲДҚ) собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳидан давлат қўриқлаш ходимлари чақирлмаганини маълум қилди.

«Ҳозирги вақтда собиқ президентни қўриқлашга масъул қуриқлаш хизмати ходимларининг сони аввалгидек. МҲДҚ собиқ президентнинг ҳавфсизлиги учун зарур бўлган вақтда қўриқчиларга яна қўшимча куч қўшишга тайёр», — деб билдиришди махсус хизматдан.

ҚСДПнинг етакчи ўринбосари ва Атамбаевгтгш яқин сафдоши Кундуз Жолдубаева «Клооп»га билдиришича, 27-июнь куни кечаси собиқ президентни қароргоҳининг периметрини қўриқлаган давлат қўриқлаш хизмати чиқиб кетган.

«Шахсий давлат қўриқлаш хизмати [қароргоҳда], Атамбаевнинг ёнида», — деб қўшимча қилди у.

Бунга қадар, собиқ президентнинг тарафдорлари 28-июнь куни тонгга яқин «Клооп»нинг журналистига давлат қўриқлаш ходимлари Атамбаевнинг қароргоҳидан кетиб қолишди деб билдиришган.

Охирги тўрт кундан бери Атамбаевни уйининг олдида «Халқ штаби» турибди. Штаб 200дан ортиқ одамдан иборат ва улар собиқ президентга қўллов кўрсатиб, уни ҳимоя қилишга келишган.

Штаб ходимларининг айтишича, давлат қўриқлаш хизмати Атамбаевнинг ҳавфсизлигини таъминламаган улар уни уйининг ёнидаги объектларнигина қўриқлаган.

Парламент Атамбаевни даҳлсизликдан ва собиқ президент мақомидан ажратгандан кейин давлат қўриқлаш хизматининг кетиб қолиши ҳақида маълумот тарқаган. Энди собиқ президент имтиёзларга эга бўлмайди, унинг ичида Атамбаевнинг ҳавфсизлигини таъминлаш ҳам бор.

Парламентарийлар Бош прокуратура ва депутатлар комиссиясининг хулосасини қўллаб берган. Мазкур хулосада Атамбаев президент бўлиб турганда унинг хатти-харакатларида жиноят белиглари топилган деб айтилган.

Парламентарийлар Атамбаевни Бишкек ИЭМини янгилашдаги коррупция, ерларни ноқонуний олиш ҳамда криминал авторитет Азиз Батукавнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича айблашмоқда.

Атамбаев ўзига қўйилган айбларни «абсурд ва сафсата» деб атаган.

Атамбаев ўзи Қирғизистондан кетмаслигини бир неча бор айтган. Шунингдек, у давомчиси ва президент Сооронбай Жээнбековнинг ҳокимиятини легитимли эканини тан олмаслигини билдирган.