Бишкек милициясининг матбуот хизмати раҳбари гўзаллик салонининг маъмурияти билан уришиб кетди — видео

508

Бишкек шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати раҳбари Мира Абдилдаева пойтахтдаги гўзаллик салониинг маъмурияти билан уришиб кетди. Жанжалнинг видеоси фейсбукда 27-июнда пайдо бўлган. Воқеа қачон ва қаерда бўлгани номаълум.

Салоннинг етакчиси билдиришича, Албдилдаева киприк узайтириш процедурасига бир неча соат кечиккан. Шунга қарамай салоннинг маъмуриятидан процедурани амалга ошириб беришни талаб қилган.

«Салоннинг маъмурияти бошқа куни қилиб беришни таклиф қилганда мижоз рози бўлмай, ИИВдаги алоқалари билан таҳдид қилиб, жанжал чиқариб, пулини талаб қила бошлаган. Унинг қўрқитувларини эшитган салоннинг маъмури пулни қайтариб беришга қарор қилган [...] Ҳамённи кўрган мижоз ичидаги пули билан юлиб олмоқчи бўлиб, столнинг устидаги чироқни ушлаб олган», — деб айтилади фейсбукдаги постнинг изоҳида.

Гўзаллик салони ходимининг айтишича,  Абдилдаева пул қайтариб берилмаслигини эшитгандан кейин «милициядаги алоқаларини ўртага қўйиб, салонни ёптираман деб қўрқитган ва сўкинган».

Абдилдаева кейинчалик салоннинг администрацияси билан жанжаллашганини vesti.kg нашрига тасдиқлаб берган.

«Ростдан ҳам салонга кеч қолганман, чунки анализ топшириб юрган эдим. Шу сабабдан турмуш ўртоғимдан уларга вазиятни тушунтириб, 200 сом комиссия ташлаб кетишни илтимос қилганман.  У [салоннинг ходими] уста ишсиз қолди деб менга пулни беришдан бош тортди», — деди Абдилдаева.

Аммо у милициядаги алоқаларини ўртага қўйиб, салонни ёптираман деб айтмаганини билдирди. Абдилдаеванинг айтишича, маъмури жанжални ўзи бошлаган.