Алмазбек Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги уйидан давлат қўриқчилари 28-июнда эрталаб таҳминан соат 05:00да кетишди. Бу ҳақда «Клооп»нинг журналистларига собиқ президентнинг тарафдорлари билдиришди.
«Бу ердан аниқ қанча қўриқчи кетгани ҳозирча номаълум. Штабнинг ходимлари бу ердан кетганлар Атамбаевнинг ўзини эмас, уйининг атрофидаги объектларни қўриқлашаётганини айтишмоқда»‚ — деб билдирди ўша ерда юрган «Клооп»нинг журналисти Тилек Бейшеналиев.
«Клооп»ни журналистларининг кузатишича Атамбаевнинг қароргоҳида кечаси 6ога яқин одам кузатувда турган. Уларнинг ичида отчанлар ҳам бор.
Атамбаевнинг тарафдорлари уни уйининг ёнида бир неча кундан бери туришибди. Улар собиқ президентни қўллаб, уни ҳимоя қилишга тайёр бўлишганини айтишмоқда. Парламент 27-июнда Атамбаевни собиқ президент мақомидан ва даҳлсизликдан ажратган.
Атамбаев ўзи бир Қирғизистондан кетмаслигини бир неча бор айтган.
«Бу менинг ватаним. Қочганлар -улар бошқа одамлар. Мендан қутилишни истаётганлар эртами ё кечми ўзлари қочиб кетишади», — деб билдирган Атамбаев 27-июнда кечаси тарафдорлари билан учрашган вақтда.
Шунингдек у меросхўри Сооронбай Жээнбековнинг ҳукуматини тан олмаслигини билдириб, уни легитимсиз деб ҳисоблайди.
Ҳаммуаллиф: Тилек Бейшеналиев, Алмир Алмамбетов, Элвира Султанмурат қизи